Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.49K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-04-04 19:38:47
Амир Темур таваллуд топган кун арафасида 1402 йил Анқара яқинида бўлиб ўтган жанг саҳнаси қайта тикланди

Амир Темур, унинг ўғиллари Шоҳруҳ Мирзо ва Мироншоҳ, шунингдек, 20 ёшли набираси Абу Бакр Мирзоларнинг тасвирлари сунъий интеллект — Midjourney ёрдамида қайта тасвирланди

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2023-04-03 16:59:53
#Референдум2023

Апрел ойидаги референдум арафасида Ўзбекистон ҳудудларида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Ҳудди шундай тадбир Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ҳам бўлиб ўтди.

Унда эстрада юлдузлари, спортчилар, давлат идоралари вакиллари, тадбиркорлар ва ёшлардан иборат фаоллар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан турли касб вакиллари Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, шу йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.5K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-04-03 09:22:25
#befarqemasman

Азиза Бегматова - Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат драма театрининг етакчи саҳна устаси.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-04-03 08:27:11
Сирдарёда 1 кг палов неча пул туради?

Статистика агентлиги март ойида вилоятлар марказидаги умумий овқатланиш муассасаларида паловнинг ўртача нархини маълум қилди.

Унга кўра, Сирдарё вилоятида 1 кг паловнинг нархи 158 200 сўм (1 порцияси = 22 600 сўм) эканлиги аниқланган.

Энг қиммат палов Тошкент шаҳри (190 169 сўм), Самарқанд вилояти (168 000 сўм) Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида (163 800 сўм) қайд этилган.

Энг арзон ош эса Фарғона вилоятида (133 000 сўм), Наманган вилоятида (135 331 сўм) ва Қорақалпоғистонда (135 800 сўм) эканлиги аниқланган.

Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.2K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:37:23
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидаги 1638 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг

➤ Оқолтин туманидан 97 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 214 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 90 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 78 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 151 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 93 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 83 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 101 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 256 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан 77 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 398 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:00:56
Сирдарёлик ёшлар диққатига!

Фақатгина бугун, 3 апрел куни соат 15:00да Гулистон шаҳар «Алпомиш» спорт мажмуасида «Конституция ўзимизники!» номли сирдарёлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтади.

Унда эстрадамиз ёрқин юлдузлари Нилуфар Усмонова ҳамда Ёрқинҳўжа Умаров иштирок этади. Барча ёшлар учун кириш бепул (яқинларга улашинг).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.8K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-04-03 06:40:14
#2023_йил_1_апрелдан

Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади

Президент фармонига кўра:

профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views03:40
Ochish/sharhlash
2023-04-03 05:55:14
Марказий банк 3 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 404,65 сўм (–28,56);
1 RUB - 147,81 сўм (–0,62);
1 EUR - 12 411,68 сўм (–5,93).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.8K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-04-03 05:01:57
#Об_ҳаво

3 апрел куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 3 апрел куни Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-04-02 15:13:42
#Барабан_шоу

Бугун, 2 апрел куни соат 20:00 да вилоят мусиқали драма театри майдонида «Конституция ҳаммамизники» шиори остида «Барабан шоу» концерт дастури бўлиб ўтади.

Ушбу шоу концертда вилоятимизнинг энг нуфузли созандалари ижроси ва оммавий рақс кечаси сизни кутмоқда.

Концерт дастурига барчангизни таклиф қиламиз.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views12:13
Ochish/sharhlash