Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.25K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-04-12 09:11:59
Лицей ўқувчилари чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳондан ўтишмоқда

2023 йил 11 апрел куни ГулДУ академик лицейида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Билим ва малакаларни баҳолаш шўъбаси томонидан академик лицейнинг 101 нафар ўқувчиларидан чет тилларини билиш даражасини аниқлаш сертификатларини олиш бўйича тест синовлари олинди.

Бу имконият фақат академик лицейларнинг 2-босқич битирувчи курсларига берилган бўлиб, мутлақо бепул тарзда олинади. Имтиҳон синовлари белгиланган тартибда ва шаффоф тарзда ўтказилди. Ушбу сертификатни қўлга киритган ўқувчилар Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида инглиз тили фанидан максимал баллни қўлга киритади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.5K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:10:55
Жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Алпомиш спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2023-04-11 10:31:41
Камбағалларга 12 фоиз кешбэк қайтариш тартиби маълум бўлди

1 майдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсларга гўшт, ёғ ва тухум сотиб олганлик учун 12 фоиз кешбэк қайтарилади. Бунинг учун «Soliq» иловасида Face ID орқали рўйхатдан ўтиб, харид чекини сканерлаш керак. ҚҚС тўловчиси бўлмаган тадбиркорлардан маҳсулот сотиб олганда, ҚҚС қайтарилмайди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:46:17
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юридик клиника жамоаси  томонидан тайёрланган «Ҳуқуқий маслаҳат» лойиҳасининг навбатдаги 39-сони.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.7K views06:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:27:19
«Ташаббусли бюджет»да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар учун қўшимча маблағ ажратилади

Президент топшириғи билан «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади. Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views06:27
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:06:46
«Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликлариини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари»

Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:56:59
2023 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 8-Сирдарё округ комиссияси жойлашган бинога узоқ муддатли кузатувчилар Ирландия ва Россия давлатларидан Эндрю Ричардсон ва Всеволод Перевозчиковлар ташриф буюрди.

Учрашувда округ комиссия раиси П.Ахмеджанова, комиссия раиси ўринбосари С.Сатторов, комиссия котиби Н.Холбаевалар иштирок этишди.

Кузатувчилар округ фаолияти билан батафсил танишиб референдумга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, конституцияда бўлаётган ўзгаришлар, овоз беришда иштирок этадиган фуқароларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек матбуот маркази фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.6K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:10:20
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилояти бўйича 2342 та ер участкаси мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

➤ Оқолтин туманидан 315 тa (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 242 тa (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 203 тa (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 112 тa (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 398 тa (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 272 тa (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 194 тa (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 279 тa (ko'rish)
➤ Гулистон шаҳридан 47 тa (ko'rish)
➤ Ширин шаҳридан 9 тa (ko'rish)
➤ Янгиер шаҳридан 271 тa (ko'rish)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.5K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-04-11 06:34:46
1 августдан ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими босқичма-босқич модернизация қилинади - Президент қарори

2023-2026 йилларда республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида босқичма-босқич жорий этилади.

Биринчи босқичда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизими хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади ва бошқариш тизими жорий қилинади.

2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ҳамда бошқа вилоятларда иситиш тизими давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K viewsedited  03:34
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:02:40
#Референдум_2023

Жорий йилнинг 10 апрел куни Гулистон шаҳрида жойлашган ёзги амфитеатр майдонида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандалари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, «Ниҳол» мукофоти совриндори Дилсўз, таниқли актёр Миролим  Қиличевлар иштирокида «Конституция ҳаммамизники» шиори остида гала концерт дастури бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти маданият ва туризм бошқармаси

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.6K views17:02
Ochish/sharhlash