Get Mystery Box with random crypto!

«Ташаббусли бюджет»да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар | Sirdaryo | Onlayn

«Ташаббусли бюджет»да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар учун қўшимча маблағ ажратилади

Президент топшириғи билан «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади. Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn