Get Mystery Box with random crypto!

Лицей ўқувчилари чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича им | Sirdaryo | Onlayn

Лицей ўқувчилари чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳондан ўтишмоқда

2023 йил 11 апрел куни ГулДУ академик лицейида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Билим ва малакаларни баҳолаш шўъбаси томонидан академик лицейнинг 101 нафар ўқувчиларидан чет тилларини билиш даражасини аниқлаш сертификатларини олиш бўйича тест синовлари олинди.

Бу имконият фақат академик лицейларнинг 2-босқич битирувчи курсларига берилган бўлиб, мутлақо бепул тарзда олинади. Имтиҳон синовлари белгиланган тартибда ва шаффоф тарзда ўтказилди. Ушбу сертификатни қўлга киритган ўқувчилар Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида инглиз тили фанидан максимал баллни қўлга киритади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn