Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.25K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-04-19 15:05:31
Ўзбекистондаги ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Ўзбекистон маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.4K views12:05
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:52:01
Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг 50 фоиздан ортиғи инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ

Конституция қабул қилишнинг энг демократик усулларидан бири — референдум асосида қабул қилиш. Яъни бу жараёнда халқнинг бевосита иштирокини кузатиш мумкин. Айнан халқнинг ўзи овоз бериб қабул қилаётгани учун ҳам халқ конституцияси деб баҳоланмоқда.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.6K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:47:47
#befarqemasman

Баҳодир Жалолов, бокс бўйича жаҳон, Олимпиада чемпиони:

— Ўзгаришларсиз ривожланиш мумкин эмас. Биз ўзгармасак, ривожланмаймиз. Агар ривожланмасак, яшамаган ҳисобланамиз. Ҳаётда ҳам спортдаги каби барчаси оддий. Чемпион бўлишни истасанг, дарҳол ҳаракат қил. Ўзгаришлар учун учун энг яхши вақт, бу бугун!
30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views11:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:01:59
Netflix: Амир Темур оламига биз билан

Ушбу видеоролик Netflix кинокомпанияси томонидан тайёрланган

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:20:11
Талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш режалаштириляпти

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра:

олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;

ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;

талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Қарор лойиҳаси 27 апрелга қадар муҳокамада бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
882 views03:20
Ochish/sharhlash
2023-04-19 05:55:55
Марказий банк 19 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 435,99 сўм (–19,01);
1 RUB - 140,22 сўм (–0,66);
1 EUR - 12 551,00 сўм (–27,74).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.2K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-04-19 05:45:26
#Гулистон_шаҳри

Баҳор маҳалласида ифторлик маросими ташкил қилинди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар, эҳтиёжманд фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳрининг Баҳор маҳалласида ташкил этилган ифторлик дастурхонига йиғилган нуронийлар, Гулистон шаҳар «Ат Термизий» жоме масжиди имом ҳатиби Шоҳруҳиддин Артикбаев томонидан юрт фаровонлиги, халқимиз омонлигини тилаб дуолар қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.2K views02:45
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:23:24
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юридик клиника жамоаси томонидан тайёрланган «Ҳуқуқий маслаҳат» лойиҳасининг навбатдаги 41-сони.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.8K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:55:29
Кўз ўнгимизда...
#16апр #Ўзбекистон24

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.7K views16:55
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:29:08
Гулистон шаҳрида ДХХ кубоги мусобақалари бошланди

Сирдарёда 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақаларга старт берилди.

Мусобақа низомига асосан шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор ҳудудлари кесимида ҳар бир маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун курашиб, сўнг вилоят баҳсларда куч синашади. Мусобақалар туман (шаҳар), вилоят ва республика тизимида уч босқичда ўтказилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.8K viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash