Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.25K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-04-18 18:41:22
#Бизнинг_шундай_ўқувчиларимиз_бор
#Ижод_мактаблари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби битирувчи ўқувчиси Неъматов Аҳмаджон Бурхон ўғли Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкил этилган «Буюк алломалар изидан» номли кимё ва физика фанлари олимпиадасининг  физика фани йўналишида иштирок этиб, финал босқичида 2 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бакалавриат йўналишида гранд асосида ўқиш имкониятига сазовор бўлди.

Неъматов Аҳмад Бурхон ўғлини ушбу муваффақияти билан ижод мактаби жамоаси муборакбод этади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views15:41
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:27:56
Божхона ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига ўз вақтида чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Олдиндан тезкор кузатувга олинган, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Б. ва унинг ҳамроҳи Р.ларга тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 422 миллион сўмлик жами 4402 дона “Regapen 300 mg” ва “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.5K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:49:11
#befarqemasman

Нилуфар Қаҳҳарова, Бостон (АҚШ) болалар шифохонаси дастур менежери:

— Барча ватандошлар сингари мен ҳам Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 115-моддасида илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда бажаралиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жавобгардир деган банди айнан шу соҳа вакили бўлганим учун мени хурсанд қилди. 48-моддада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 51-моддада илмий тадқиқотларга шароит яратиб берилиши қонун доирасида белгиланаётгани айни муддао.

Тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, даволаш сифатини ошириш, тиббий хатоликларнинг олдини олиш жуда муҳим. Айниқса, бу дастурлар қонунга киритилиши мамлакатимизда хавфсиз тиббиётни таъминлаш учун қилинаётган ислоҳотлардан далолат беради.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:16:51
#Диққат

Ҳурматли сирдарёликлар!


Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мурожаат, таълим сифатини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазаларингизни тўғридан-тўғри йўллашингиз учун махсус БОТ — @Sirdaryo_MMTBga_murojaat_BOT ишга туширилди.

Унутманг! Ҳар қандай йўлланган мурожаатлар бошқарма раҳбарияти назоратидан четда қолмайди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:33:14
Эртага, 19 апрел кунидан бошлаб референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланади

Муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрел кунлари амалга оширилади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views11:33
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:55:31
Тожикистонлик врачлар Марказий Осиёда энг кам маош олишади — Аsia Plus

Марказий Осиё давлатларида врачларнинг ўртача маоши:
Қозоғистонда — 923 доллар;
Туркманистонда — 303 доллар;
Ўзбекистонда — 231 доллар;
Қирғизистонда — 221 доллар;
Тожикистонда — 142 доллар.

Тожикистон ССВга кўра, мамлакатда 2,5 минг врач ва 600 дан зиёд ҳамшира етишмайди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.0K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:21:35
Маҳаллаларда ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар, эҳтиёжманд фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳрининг Сайқал маҳалласида ташкил этилган ифторлик дастурхонига йиғилган нуронийлар, Гулистон шаҳар «Исо ўғли Мусо» жоме масжиди имом ҳатиби Авазхон Жалолов томонидан юртимизга тинчлик ва фаровонлик, халқимизга тўкин-сочинлик ва қут-барака тилаб дуолар қилинди ва бугунги осойишта ҳаётимизга шукроналар келтирилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.8K views06:21
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:06:16
Ўзбекистонликларда қайси русумдаги машиналар сони кўплиги маълум қилинди

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига (мажбурий техник кўрик натижаларига кўра) Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сонида Nexia етакчилик қиляпти - 752 490 дона.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 529 934 дона ҳамда 404 746 дона бўлган Damas ва Cobalt жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган автомашиналар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Lacetti - 390 538 дона;  
Spark - 352 085 дона;
Matiz - 296 442 дона.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.3K views07:06
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:39:03
Мирзаобод туманида жойлашган Спорт мактабида «Ўзбекистон – ёшлар мамлакати» шиори остида ўтказилган «Ёшлар сайли» якунига бағишланган гала концерт бўлиб ўтди.

Гала концертда элимиз суйган хонандалар ўзларининг куй-қўшиқлари билан ёшларга байрамона кайфият улашди.

Гала концерт якунида йиғилган ёшларга жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
2.0K views06:39
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:08:09
#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
2.8K views06:08
Ochish/sharhlash