Kanal manzili:
Toifalar:
Sport ,
Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
61.43K
Kanalning ta’rifi
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Мурожаат учун: @Admiiin_0102
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 705
2021-02-12 10:00:19
#Биласизми?
Қарз соғлик кушандасидир
АҚШ университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, қарздорлик киши соғлигига ҳам
жисмонан, ҳам
руҳан таъсир қилар экан.
Олимларнинг таъкидлашларича, қарздор кишиларнинг аксарияти
қон босими билан боғлиқ касалликка чалинишаркан.
«Шифо-инфо» газетасидан
Яқинларга ҳам улашамиз
Уланиш: @shifoinfo_official
21.5K views07:00
2021-02-02 10:51:36
#Сўраган_эдингиз
ЧИЛОНЖИЙДА — БАЛҒАМ КЎЧИРИШДА ФОЙДАЛИ ЖУДА
Халқ табобатида
ўпка ҳаётий фаоллик даражасини оширишда шифобахш неъматлар бисёр. Шулардан бири, чилонжийда (анноб жийда) мевасидир.
Ундан дамлама тайёрлаш учун бирор идишга 200 мл. қайноқ сув қуйилади ва 20 гр. майдаланган мевадан солиб, 1 соат давомида дамлаб қуйилади.
Совугач, дока орқали сузилади, кунига 2 ош қошиқдан таомдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
Бу малҳам
кўкрак оғриганда ва балғам кўчиришда ҳам шифо ато этади.
Яқинларингизга ҳам улашинг
Уланиш: t.me/shifoinfo_official
2.2K views07:51
2021-02-02 08:35:30
Бел, оёқ, тизза, чурра (грыжа) оғриқларидан чарчадингизми?
DAHN HANZAL — сиздаги барча оғриқлар ва чуррани тезда асоратсиз даволовчи Покистон тиббиёт ва табобат оламида ўз ўрнига эга табиий гиёҳлардан тайёрланган дори воситаси. Ҳозирги кунда DAHN HANZAL малҳами бизнинг аҳолимизга ҳам танилиб улгурган. Натижа дарҳол сезилади.
Кўрсатмалар:
ревматизм;
артрит;
артроз;
подагра;
бўғим оғриқлари;
бўғимларда суюқлик етишмаслиги;
суяк синиши;
операциядан сўнг тез тикланиш;
умуртқа поғонасидаги оғриқлар;
чуррани асоратсиз тезда даволаш.
Буюртма бериш учун
+998333306969
+998333306969
+998333306969
ИСТАЛГАН ПАЙТ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.
@sarvarsalimovich
@sarvarsalimovich
Ўзбекистон бўйлаб ШАҲАР ТУМАН МАРКАЗЛАРИГА етказиб бериш бепул.
МАҲСУЛОТЛАРНИ КЎРИШ УЧУН @NOVASHOPUZ
@NOVASHOPUZ Реклама
8.4K views05:35
2021-02-02 08:30:31
#Мухлис_тавсияси
ҚОННИ ТЎХТАТИШ УСУЛЛАРИ
АГАР ҲАЙЗ УЗОҚ ВАҚТ ДАВОМ ЭТСА...
ҚОН ҚУЮҚЛАШИБ, ҚАБЗИЯТДАН ҚИЙНАЛСАНГИЗ...
СЕЛЬДЕРЕЙ ҚОННИ СУЮЛТИРАДИ
@shifoinfo_official
8.3K views05:30
2021-02-02 06:30:49
Уйда_даволанамизЙОД ЕТИШМОВЧИЛИГИДА
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос: Ҳозирда кўпчилик йод етишмовчилиги муаммосидан азият чекади.
250 гр ёнғоқ пўчоғни яхшилаб ювиб, устидан 700 гр. совуқ сув қуйинг ва оловга қўйинг. Қайнаб чиққач оловни пасайтириб, яна 20-30 дақиқа қопқоқни ёпиқ холда қайнатинг.
Оловдан олгач 2 соат тиндиринг. Кейин сузгичдан ўтказиб, чинни ёки сирли идишга солиб, совутгичда сақланг.
Қайнатмани бир кунда 2-3 махал овқатдан 30 дақиқа олдин 2-3 ош қошиқдан ичинг.
Буқоқ касаллигидан профилактика мақсадида муолажани бир йилда 4 мартта
баҳор ва куз фаслларида такрорланг.
Уланиш @shifoinfo_official
12.3K views03:30
2021-02-01 18:53:57
РАССОМ МАҲОРАТИ: ИНСОН УМРИ — ОҚАР ДАРЁЯқинларингизга ҳам энг яхшисини улашинг: http://t.me/shifoinfo_official
21.9K views15:53
2021-02-01 18:00:24
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати брифингида Нурмат Атабеков коронавируснинг "британча" штамми ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни билдириб ўтди.
@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.4K views15:00
2021-02-01 16:50:26
БОЛА ТИШИ ЧИҚИШИ КЕЧИКСА... «Ўғлим 7 ёшда. Тиши тушиб, негадир чиқиши кечикяпти. Бунинг сабаби нима». Малоҳат РАСУЛОВА, Жиззах шаҳри Бола маълум бир ёшга етганда, одатда, 5-7 ёшларда унинг тишлари тушади. Ўрнига янги илдиз тишлар чиқади ва умр мобайнида хизмат қилади. Аммо баъзи сабабларга кўра бу жараён кечикиши мумкин.
Улар қуйидагилар:
инсон танасининг физиологик хусусиятлари;
адентия (тиш илдизи муртакларининг мавжуд бўлмаслиги);
тишнинг механик жароҳатланиши;
бола танасида фойдали микроэлементларнинг етишмаслиги;
сут тишларини олдиндан олиб ташлаш.
Бола тиши чиқиши кечикиши, организмда фтор ва кальций етишмаслиги натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам овқатланиш вақтида ана шу моддаларнинг бўлишига эътибор қаратиш керак.
Жаҳонгир ҲАСАНОВ, шифокор-стоматолог Каналга аъзо бўлиш
20.6K views13:50
2021-02-01 15:00:22
БОЛА ОЁҒИНИ ИЧКАРИГА ҚАРАБ БОССА...
«4 ёшли қизим оёғини ичкарига қараб босади? Бу ниманинг аломати. Даволашнинг имкони борми?» Мамарасул ЖУМАЕВ, Сурхондарё вилояти — Энди юришни бошлаган кўпгина болаларда маймоқлик ҳолати кузатилади. Бу уларга мувозанатларини сақлашга ёрдам беради. Боланинг бу ёшида мушаклар тонуси юқори бўлади ва ҳаракат вақтида оёқларни ичкари тортиб юришга мажбур қилади. Агар бола тик турганда ва ўтирганда оёқлари тўғри бўлса ва фақат қадам ташлаганда оёқларини ичкарига қараб босса, бу ҳолатда болада ҳеч қандай нуқсон йўқ. Одатда, бун ҳолат бола 15 ёшга етгунга қадар тўғирланиб кетади.
Бу пайтда қуйидагиларга эътибор бериш керак: Тўғри юриш. Аммо сайр пайтида бола чарчаб қолмаслиги керак. У ҳаракат қилиши керак, лекин толиқиш мумкин эмас.
Оёқ кийимни тўғри танлаш. Энди юришни бошлаган болага юмшоқ ва кичик ўлчамдаги оёқ кийим кийдириб бўлмайди. Болдир суяги бўғимларининг фиксацияси учун қаттиқ ва қўпол ҳаракатланиши учун оёқ кийим ҳам қаттиқ бўлиши керак. Ёз ойларида оёқяланг ҳолда майдо ьош ёки қумнинг устига юришлари янада яхши самара беради.
Катта ёшдаги болалар
сувда сузиши ва
кескин ҳаракатли рақс турлари билан шуғулланишлари ҳам мушаклар тонусини яхшилайди.
Велосипед ёки конкида сайр қилмоқчи бўлган болага тўсқинлик қилманг. Бу бола учун жуда фойдалидир.
Бир
йилда икки марта мутахассис назоратида массаж оилш ва тузли ванналар қабул қилиб туришлари керак.
Искандар Хўжанов, шифокор-ортопед
Каналга аъзо бўлиш
21.4K views12:00
2021-02-01 13:00:07
#Факт
Бола соғлом бўлиши учун бир кунда 300 марта кулиши даркор. Яъни ўртача ҳисобда ҳар 3 дақиқада.
Уланиш @shifoinfo_official
21.9K views10:00