Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 703

2021-02-14 14:00:17
#Мутахассис_минбари

ОЁҒИМ ОҒРИЯПТИ, ЭРТAГA ЁМҒИР ЁҒAДИ...

Башоратчими ёки бемор?

Оёқ томирлари об-ҳавога таъсирчан бўлса...

Aсаблар оёққа ҳукм ўтказади

Табиий ва дорили даволар

Оёғингиз оғриса ҳаводан ўпкаламанг


Батафсил «Шифо-инфо» газетасининг 2021 йил 6-сон 3-саҳифасида.

Саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда.

Уланиш: @shifoinfo_official
24.9K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:30:09
#Мутахассис_минбари

БАЧАДОН МИОМАСИ БОР АЁЛЛАРНИ НИМА БЕЗОВТА ҚИЛАДИ?

Гулжаҳон БОБОЖОНОВА,
профессор, акушер-гинеколог:


Бундай аёлларни кўпинча ҳайз циклнинг бузилиши ва бепуштлик безовта қилади.

Шу билан бирга 50% миомаси бор аёлларда касаллик белгисиз (симптомсиз) кечиб, профилактик кўрувларда аниқланади.

Сўнгги йилларда аёллар ультратовуш текширувидан кўп ўтиши сабабли миома касаллиги ортиб бормоқда.

@shifoinfo_official
24.3K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:30:07
#Мухлис_тавсияси

КЎК ЧОЙ — ОЁҚ ТЕРЛАШИГА ҚАРШИ


Бир ҳамкасбим оёқ терлашига қарши қуйидаги муолажани тавсия қилди. Бу усул менга яхши фойда берди.

Муолажа қуйидагича бажарилади: 150 г кўк чой 5 литр қайноқ сувга солиб дамланади.
Дамламанинг 4 литрига оёғимни солиб, 15 дақиқа ўтирдим.
Қолган 1 литр дамламага оёқ кийимларимнинг ичини тозалаб ювиб чиқдим.

Оёғим терлаб, ҳидланган пайтда кийилган пайпоқларни янгисига алмаштирдим.
Муолажани бир ҳафта мобайнида ҳар куни ётишдан олдин ва эрталаб бажардим.
Шундан бери оёқ ҳидланиши безовта қилмайди.

Баҳодир ШОДИЕВ, Олтиариқ тумани

@shifoinfo_official
24.6K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:30:06
#Инфографика

КИТОБЛАРНИ ЎҚИШ НИМА УЧУН МУҲИМ?

@shifoinfo_official
23.8K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:30:05
#Мутахассис_тавсияси

ҚИЗИЛ РАНГЛИ МАҲСУЛОТЛАР САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИМИ?

Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, профессор, гигиенист, нутрициолог:
 
Дарҳақиқат, саримсоқпиёзни хом ҳолида еб юриш саратоннинг олдини олишга ёрдам беради.

Аслида, ҳар бир организмда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ҳужайралар бор. Бу ҳужайралар организмда тинч ухлаб ётади. Иммунитет сусайганда, маълум касалликлар оқибатида ёки стресс сабабли улар қўзғала бошлайди.

Саратоннинг олдини олиш учун қизил рангли маҳсулотлар, жумладан, қизил лавлаги, қизил пиёз, қизил сабзи, қулупнай, олча, редиска, қизил олма, гилос ва қизил шафтолини кўп миқдорда истеъмол қилиш айни муддао.

Шунингдек, саратоннинг олдини олиш мақсадида ширинликлар, айниқса, шакарни камроқ (кунлик меъёри 15 граммдан ошмаслиги зарур) ейиш керак.

@shifoinfo_official
23.5K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:30:05
#Уйда_даволанамиз

ТЕРИ КЎКАРСА...


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Зарбали лат ейиш оқибатида капиляр қон томирлар узилиб, қон қуйилиши кузатилади. Натижада терида кўкариш ҳосил бўлади. Бундай пайтда қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин:

Картошканинг арчилган пўстлоғини совуқ сувда ювиб, бўтқа ҳолига келгунча янчилади. Озроқ асал аралаштирилиб, кўкарган жойга боғланади. Ҳар 3-3,5 соатда алмаштириб турилади. Муолажа давомийлиги – 1 ҳафта.
Зубтурум (подорожник) баргларидан 10-15 донаси эзиб, бўтқа ҳолига келтирилиб, кўкарган жойга боғланади.

@shifoinfo_official
22.6K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:28:35 #Сўраган_эдингиз

ЭРТАЛАБ ҚЎЛИНГИЗ УВИШАДИМИ?

Савол: –
Охирги вақтларда қўлим увишиб қолаяпти. Баъзида уйғонганимда, қўлларимни сезмайман. Ухлаганда, қорин билан ётиб, қўлларимни ёстиқ тагига қўйиб ётишни яхши кўраман. Балки шундай ухлашим бунга сабаб бўлаётгандир? Эрталаб қўлларнинг увишиши бирор касаллик белгиси эмасми?»
Санжар ҲУСАНОВ, Тошкент шаҳри, 15 ёш

Саволга шифокор-невропатолог Маҳмуда МАҲМУДОВА жавоб берди:

Қўллар нотўғри ҳолатда туриши ва организмда қон айланишининг бузилиши сабабли увишиб қолиши мумкин.
Бунда томирлар қисилиб (спазм), қон оёқ-қўлларда яхши айланмайди. Бу ҳолат ҳар қандай ёшда, ҳатто болаларда ҳам кузатилиши мумкин.

Болалар организмида, асосан:
микроэлементлар етишмаслиги,
юракда ўзгаришлар,
қон босимининг пастлиги
сабабли қон айланиши бузилиши натижасида қўл-оёқлар увишиб қолади.

Ўсмирларда бу ҳолат вегетатив нерв тизими (нерв тизимининг ички аъзолар фаолиятини идора қилувчи қисми)да ўзгаришлар кузатилади. Шу вақтда ўсмир:
қизиб кетиши,
қўл-оёқлари увишиб қолиши мумкин.

Бунда уларнинг таомномасига алоҳида эътибор бериш лозим.
Микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари (таомномада доим балиқ, гўшт, нўхат бўлиши), жисмоний машқлар бажариши, тоза ҳавода кўпроқ юриши керак.

Асабларни тинчлантириш учун арслонқуйруқ (пустырник) дамламаси тавсия этилади.

Агар оёқ-қўлларнинг увишиб қолиши ётиш ҳолатини ўзгартирганда ҳам кузатилса, албатта, шифокор-невропатологга мурожаат этиш лозим.

Уланиш: @shifoinfo_official
17.1K views04:28
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:21:33 ТОВОНДАГИ ЁРИҚЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ ОДДИЙ УСУЛЛАРИ

Товон терисининг ёрилиши, албатта, ёқимли ҳол эмас. Бу ёриқлар айрим касалликлар, масалан, қандли диабет ёки оддийгина тери қуриши каби касалликлар аломати бўлиши мумкин. Улардан халос бўлиш учун эса аввалига унинг “айбдорларини” аниқлаш лозим бўлади.

Ноқулай ва тор пойабзал товон терисини жароҳатлайди ёки уни сиқиб қўяди. Таркибида синтетика бўлган пайпоқ ва колготкалар ҳам товондаги ёриқларни қўзғаши турган гап. Ёзда бу соҳадаги терининг зарарланиши атрофи очиқ оёқ кийим ёки шиппакни кўп кийиш туфайли пайдо бўлади. Яъни товонда қадоқ, кесилган ёки ёрилган соҳалар пайдо бўлади.

Товон терисининг ёрилишига замбуруғ инфекциялари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, дерматит ва псориаз каби тери касалликлари ҳам бу ёқимсиз ҳолатнинг “доялари” бўлиши мумкин.

Агар товон териси кучли ёрилган бўлса, энг аввало, қонда қанд миқдорини аниқлаш лозим. Негаки айнан шу хасталик туфайли организмда моддалар алмашинуви бузилади. Оқибатда терида нафақат ёриқлар, балки яра-чақалар ҳам пайдо бўлади.

Организмда ёшга доир ўзгаришлар туфайли ҳам товон терисида ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Масалан, аёлларда климакс даврида гормонал баланс ўзгариши кузатилади. Қон ва ёғ алмашинуви бузилади. Бунинг оқибатида тери қуруқлашиб, унда ёрилишлар пайдо бўлади.

Товон териси, кўпинча ёзда ёриляптими? Бу ҳолат қуруқ ҳаво таъсирида пайдо бўлади. Қишда эса оғир пойабзалларда узоқ вақт юриш, оёқ кийим ичининг нам бўлиб қолиши сабабли юзага келади.

Ортиқча вазн бутун тана аъзоларига таъсир кўрсатгани каби товон терисини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Танадаги бор оғирликнинг оёққа, аниқроқ қилиб айтганда, товонга тушиши сабабли унда қон айланиши издан чиқади. Бу эса юқорида айтиб ўтилган муаммоларга сабаб бўлади.

Товон териси ҳам тананинг бошқа соҳа териси каби парваришга муҳтож. Товонга тез-тез озиқлантирувчи ва намлантирувчи кремлардан суртиб туриш ёрилишлардан сақлайди.

Авитаминоз, яъни организмда А витамини танқислиги оқибатида терида ёриқлар пайдо бўлади.

Нима қилиш мумкин?

Энг аввало, оёқни денгиз тузи ёки бир неча томчи эфир мойи томизилган сувда ванна қилиш тавсия этилади. 15-20 дақиқа ванна қилгач, товон соҳасини махсус пемза билан тозалаш ва устидан скраб суртиш лозим. Скраб ўрнига оёқ териси учун мўлжалланган кремдан фойдаланса ҳам бўлади. Кейин оёқни яхшилаб қуритиш (дарҳол пайпоқ кийиб олманг) керак.
Агар терида замбуруғ ёки шунга ўхшаш қўзғатувчи инфекция аниқланган бўлса, шифокорга мурожаат этган ҳолда даволаниш керак. Негаки инфекция оёқ бармоқларига ёки тирноқларга ўтиб кетиши мумкин. Муаммо сабабчиси витамин танқислиги бўлса, мева-сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Пойабзалнинг эса оёғингизга мосини олишингиз тавсия этилади. Совуқ мавсумда уларни қуритиб, ана ундан кейин кийиш лозим.

Тавсия

Уйқуга ётишдан аввал товон терисига вазелин ёки шунга ўхшаш юмшатувчи суртмалардан суртиб қўйинг. Устидан пайпоқ кийиб, ухлашга ётинг. Эрталабгача ёриқлар юшаб, секин-аста тузала бошлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/shifoinfo_official
24.0K views18:21
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:45:12
Uzoq kutilgan chegirmalar!

Button Women ayollar va qizlar do'koni sifatli kiyimlarga 50% gacha chegirma e'lon qiladi. Shoshiling, tovarlar soni cheklangan.

Mirobod, Magnit savdo markazining 2-qavati, Mo'ljal: "Рисовый" bozori.
946135555
Реклама

Batafsil: @button_women
23.8K views15:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:12:25
#Халқ_табобатидан

Сизни сурункали қувватсизлик қийнаяптими?

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Бош мия фаолиятини яхшилаш учун ярим пиёла пельсин ва олма шарбатини аралаштириб, майдаланган ёнғоқ ва бир чой қошиқ асал қўшилади.
Кунига 2 ош қошиқдан 2 маҳал ичилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
24.2K views14:12
Ochish/sharhlash