2021-02-12 14:29:45
#Фойдали_тавсия
БАЪЗИ ВИТАМИНЛАРНИНГ АСОСИЙ
ВАЗИФАЛАРИ
А ВИТАМИНИ
Маҳсулотлар: жигар, буйрак, балиқ ёғи, қизил ва сабзи рангли сабзавот ва мевалар, тухумнинг сариғида мавжуд.
Вазифаси: кўзнинг кўриш қобилияти, тери ва шиллиқ қаватнинг ҳолати учун жавоб беради.
Д ВИТАМИНИ
Маҳсулотлар: балиқ ёғи, балиқларнинг жигари, сут, тухум сариғида бор.
Вазифаси: кальцийнинг организмга сингиши, тишлар ва суякларнинг минераллаштирилишини таъминлайди.
Е ВИТАМИНИ
Маҳсулотлар: ўсимлик мойи, дон, ёнғоқ, яшил баргли сабзавотларда бўлади.
Вазифаси: антиоксидловчи (молекуляр кислород билан оксидланишни секинлаштирадиган ёки тўла тўхтатадиган моддалар) бўлиб, ҳужайраларни агрессив бириктирувчилар таъсиридан ҳимоя қилади.
К ВИТАМИНИ
Маҳсулотлар: товуқ гўшти, гул карам, карам, исмалоқ бу витаминга бой.
Вазифаси: қоннинг ивишида фаол иштирок этувчи компонент.
С ВИТАМИНИ
Маҳсулотлар: киви, карам, қорақат, цитрус мевалар, помидор, қулупнай, картошкада бор.
Вазифаси: таянч тўқималарининг шаклланиши ва тикланиш жараёнида иштирок этади.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Уланиш: t.me/shifoinfo_official
23.8K views11:29