Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ТИШИ ЧИҚИШИ КЕЧИКСА... «Ўғлим 7 ёшда. Тиши тушиб, нег | Шифо-инфо

БОЛА ТИШИ ЧИҚИШИ КЕЧИКСА...

«Ўғлим 7 ёшда. Тиши тушиб, негадир чиқиши кечикяпти. Бунинг сабаби нима».
Малоҳат РАСУЛОВА, Жиззах шаҳри

Бола маълум бир ёшга етганда, одатда, 5-7 ёшларда унинг тишлари тушади. Ўрнига янги илдиз тишлар чиқади ва умр мобайнида хизмат қилади. Аммо баъзи сабабларга кўра бу жараён кечикиши мумкин.
Улар қуйидагилар:
инсон танасининг физиологик хусусиятлари;
адентия (тиш илдизи муртакларининг мавжуд бўлмаслиги);
тишнинг механик жароҳатланиши;
бола танасида фойдали микроэлементларнинг етишмаслиги;
сут тишларини олдиндан олиб ташлаш.
Бола тиши чиқиши кечикиши, организмда фтор ва кальций етишмаслиги натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам овқатланиш вақтида ана шу моддаларнинг бўлишига эътибор қаратиш керак.

Жаҳонгир ҲАСАНОВ, шифокор-стоматолог

Каналга аъзо бўлиш