Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 700

2021-02-18 12:10:06
#Врач_қабулида

БУЙРАГИ ХАСТАЛАР ҚАНЧА СУВ ИЧИШИ КЕРАК?

Буйрак фаолияти етишмовчилигида истеъмол қилинадиган сув миқдори бир кунда 0,8–1 литрдан ошмаслиги керак. Имкон қадар кунига 4–6 марта овқатланиш, таомлар эса, иложи борича, тузсиз бўлиши лозим.
Беморнинг қон босими юқори бўлса, туздан буткул воз кечган маъқул. Ҳатто нон ҳам тузсиз бўлгани яхши.
Макарон маҳсулотлари, барча турдаги пишлоқларда туз миқдори кўп бўлгани учун уларнинг истеъмолини назорат қилиш соғ-саломат юришингиз учун фойдалидир.

@shifoinfo_official
19.5K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-02-18 11:10:02 #Мутахассис_минбари

ЛАБДАГИ ЁРИҚЛАР НИМАНИНГ ДАРАКЧИСИ?

Умид САИДОВ, дерматолог-шифокор:

Одатда, лабларнинг икки чеккасида пайдо бўлган ёриқларга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Бунга ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолат, деб қарашга кўникканмиз. Аммо у «ўз-ўзидан» ўтиб кетишини азоб билан узоқ кутишимиз ҳақида нега ўйлаб кўрмаймиз? Баъзан унга сариёғ, турли кремлар суртиб, даволаб ҳам кўрамиз.

Бундай эътиборсизлигимиз баъзан жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Негаки бу ёриқлар организмда бирон-бир носозликлар юз бераётганидан хабар бераётган бўлади. Шунинг учун бундай аломатлар безовта қила бошлаганда, саломатлигингиздан хабар олиб қўйинг. Шифокор кўригидан ўтиб, қон ва пешобни ҳамда ички аъзолар аҳволини текширтириб қўйиш фойдадан холи эмас.

КАСАЛЛИК САБАБЧИЛАРИ
Стрептококк ёки кандидамикоз бактериялари ёки кандида моғор замбуруғлари. Булар лаб ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига тушганда, дарҳол яллиғланиш жараёнини бошлайдиган зарарли бактериялар ва замбуруғлардир.

Авитаминоз (витаминларнинг етишмаслиги) ҳамда гиповитаминоз (витаминларнинг кўпайиб кетиши). Одатда, организмга А ва В гуруҳидаги витаминлар етишмаганда шундай ёриқлар ҳосил бўлади.

Ички аъзолар, айниқса, овқат ҳазм қилиш тизимининг сурункали касалликлари. Лаблар чеккасидаги ёриқлар рефлюкс эзофагит аломати ёки сурункали гастрит, панкреатит каби касалликларнинг мавжудлигини билдиради.

Қалқонсимон без касалликлари (диабет, бўқоқ ва ҳ.к.).

Кенг қамровли яллиғланиш касалликлари (пневмония, грипп ва ҳ.к.).

Стресс, руҳий зўриқиш, уйқуга тўймаслик.

Токсик ёки кимёвий заҳарланиш.

Овқатланишдаги муаммолар: доимий овқатланмаслик, тамадди билан кифояланиш, йўл-йўлакай овқатланиб кетиш, суюқ ва иссиқ овқатлар емаслик ҳолатлари лаблар чеккасида ёриқларга сабаб бўлади.

(Давоми бор)

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
14.0K views08:10
Ochish/sharhlash
2021-02-18 09:20:05
#Биласизми?

ЎТ ҚОПИ ОЛИБ ТАШЛАНСА,
ВАЗИФАСИНИ ҚАЙСИ АЪЗО БАЖАРАДИ?


Ўт қопи — бир омборча. Ҳаддан ташқари ёғли таомлар истеъмол қилинса, сафро ишга тушади. Сафро ёғларни парчалаш вазифасини бажаради.

Агар ўт қопи олиб ташланса, унинг вазифасини жигар ўз зиммасига олади.
Аслида, сафрони жигар ишлаб чиқаради. У 1 литргача сафро ҳосил қилади.

Ўт қопини сақлаб қолиш учун бўкиб, яъни жуда тўйиб таом емаслик лозим.
Ёғли таомларни имкон қадар чеклаш керак

@shifoinfo_official
19.5K views06:20
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:20:04
#Уйда_даволанамиз

КАЛОРИЯСИ КЎП ИЧИМЛИК НИМА?


Феруза САЛОМОВА,
тиббиёт фанлари доктори, гигиенист, эпидемиолог,
«ШИФО-инфо» газетаси таҳрир ҳайъти аъзоси:


Мутахассисларнинг фикрича, барча ичимликлар олтита гуруҳга бўлинади — сув, шакарсиз чой, қаҳва, сут, шакарли ичимликлар ва шарбатлар.
Калорияси бўйича етакчи ичимлик – бу, албатта, мевали шарбатлардир.

Олимларнинг фикрига кўра, инсон шакарли ичимликларни истеъмол қилиш билан бир кунлик калория миқдорини қоплайди. Семириб кетаётганидан ташвишланувчилар кўк олма ва сабзи шарбатини аралаштириб тановул қилгани маъқул.

@shifoinfo_official
18.5K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-02-18 07:15:04
ҚАРИМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Эртанги ишларини режалаштирадиганлар кўпроқ умр кўриш имкониятига эга.

Севимли ишингиз билан шуғулланинг. Французларнинг фикрича, ўзи ёқтирмайдиган ишда ишлаётганлар ёки ишсизлар ўз ёшидан камида 5 ёш катта кўринар экан.

Севимли ва меҳрибон оиласи бағрида бўлган одамда ҳаётга муҳаббат сақланиб қоларкан. Бу эса қариш жараёнини секинлаштиради.

Жаҳлни ичингизга ютманг. Маълумотларга кўра, саратонга учраганларнинг 64 фоизи ғазабини чиқариб юбормай, ичига ютиб яшаганлардир.

Япон аёллари яроқсиз буюмларни сақламайди, доим ташлаб юборади.

@shifoinfo_official
20.1K views04:15
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:30:15
#Кун_мавзуси

ГЕМОГЛОБИН ПАСТЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Агар гемоглобин кам бўлса, тана кислородга тўйинмайди. Юрак, мия, бошқа органлар гипоксиядан азият чекишни бошлайди. Бу уларнинг ишлаши ва умумий ҳис қилиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Ва қуйидаги анемияга (гемоглабин етишмовчилиги) хос аломатлар пайдо бўла бошлайди:
Холсизлик
Умумий заифлик
Бош айланиши
Фикрлашда оқсаш. Тез-тез ёмон хаёллар қуршовида бўлиш
Жисмоний кучсизланиш яъни чарчоқнинг тез бошланаши
Совуқ қўл ва оёқлар
Жуда рангпар бўлиб қолганингизни айтишади (ёки ўзингиз сезасиз)
Милклардаги ранги ўчганлик алоҳида акс этади — уларда оч пушти, оққа мойил ранг пайдо бўлади
Нафас қисиши осон ва тез-тез содир бўлади
Юрак уришингиз тезлашади. Ёки баъзида юрак зарбалар қабул қилаётгандай туйилади.

Бизин кузатишда давом этинг ва гемоглобинни кўтариш бўйича халқона тавсиялар ҳақида билиб олинг.
Кўчириб босишда «Шифо-инфо» каналини кўрсатиш шарт!
Уланиш: @shifoinfo_official
26.6K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-02-17 14:30:08
#Назмдаги_тиббиёт

МЕВАЛАР ТИЛИДАН...

Олма

Витаминга бойман мен,
Юзим тиниқ ойман мен.

Шафтоли
Ошқозоннинг малҳами,
Еб кўр, наҳор маҳали.

Юсуф СОБИРОВ,
Фарғона , Миндон қишлоғи

«Шифо-инфо» газетаси

Уланиш:
@shifoinfo_official
24.4K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:30:11
#Фойдали_тавсия

С ВИТАМИНИ КАМАЙСА...

С витамини камайиб кетса:
милкларда оғриқ пайдо бўлади,
бўғимлар оғрий бошлайди,
яралар тез битмайди,
киши тез чарчайдиган
бўлиб қолади.

У картошка, карам, булғор қалампири, ошкўклар, қулупнай, лимон ва апелсинда кўп учрайди.

Уланиш: @shifoinfo_official
24.7K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:30:00
#Бошидан_ўтган_табиб

ҚУЛОҚ ОҒРИҒИнинг оддий ечимлари

«Шифо-инфо» газетасининг №21 сон 10 саҳифасида.

Ушбу саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда

Уланиш: @shifoinfo_official
24.4K views09:30
Ochish/sharhlash