Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда корхонамизда ходимлар фаолияти текшируви бўляпти | Qonunchilik.uz

Бугунги кунда корхонамизда ходимлар фаолияти текшируви бўляпти. Дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ режа-иқтисод бўлимидан чиқиши сабабли иқтисодчига жарима қўлланмоқда. Бу қанчалик тўғрилиги бўйича тушунча берилмади.
Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ қайси бўлим томонидан чиқарилади?

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс(МЖтК)нинг 49-моддасида белгиланган. Ушбу моддага асосан жарималар мансабдор шахсга нисбатан қўлланилади.

Мансабдор шахс деганда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, корхоналарда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс тушунилади (МЖтК 15-м.). Агар иқтисодчи бундай ваколатларга эга бўлмаса, унга жарима қўлланилиши ноқонуний.

Корхонада буйруқлар меҳнат шартномаси ёки лавозим йўриқномасида (лавозим мажбуриятларида) кўзда тутилган ёки буйруқ билан бундай мажбуриятлар юклатилган ходим томонидан тайёрланади. Одатда, бундай буйруқларни тайёрлаш мажбурияти кадрлар бўйича ходимга юклатилади.