Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Қозоғистон Республикаси билан ол | Qonunchilik.uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 10.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot