Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига 3 нафар маслаҳатчи т | Qonunchilik.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига 3 нафар маслаҳатчи тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан ахборот сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва рақамли технологиялар масалалари бўйича вазир маслаҳатчилари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра:

Султонов Исажон Абдурайимович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига;

Раҳимов Бобур Камолович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz