Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-23 08:24:34 Президент фармони:

2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
17.1K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:24:19 Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz — ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
18.4K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:24:08 “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.

Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
17.8K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-04-22 14:03:47 Долларнинг расмий курси 12 700 сўмдан ошди

23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
18.4K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:02:25 Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
17.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-04-20 12:22:08 2026 йилга қадар «яшил» энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Натижада 3 миллиард кубометр табиий газ иқтисод қилинади.

Шу мақсадда айни пайтда мамлакатда умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган 18 та қуёш фотоэлектр станцияси, қуввати 5200 мегаваттга тенг бўлган 12 та шамол электр станцияси, қуввати 600 мегаваттли 1 та гибрид электр станцияси ҳамда 1050 мегаватт қувватга эга 9 та электр энергияси сақлаш тизимини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Умумий қуввати 1,5 гигаватт бўлган станция 2 миллион 190 минг хўжаликни электр энергияси билан таъминлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
18.8K views09:22
Ochish/sharhlash
2024-04-20 09:18:01
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Telegram | Instagram | Facebook
14.5K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:04:27 II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

Президент 2024 йил 16 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
22.5K views10:04
Ochish/sharhlash
2024-04-18 15:06:24 Инфратузилманинг эскирганлиги энергетик барқарорликка тўсиқ бўлмоқда

Ўзбекистонда электр ускуналарининг қарийб 40 фоизи эскирган. Хусусан, 10 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

40 фоизи 40 йилдан ортиқ;
31,5 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
13,5 фоизи 10 йилдан 25 йилгача муддатдан буён фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, 6 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

41 фоизи 40 йилдан ортиқ;
30 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
15,5 фоизи 10-25 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатдаги мавжуд 94 мингта трансформаторнинг 33 мингтаси (35,5 фоизи) таъмирталаб аҳволда.

Электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 миллиард киловатт.соат электр энергиясининг 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилган.

Магистраль газ қувурларининг эса 63 фоизи 30 йилдан ортиқ, 29 фоизи 13-30 йил давомида узлуксиз фойдаланиб келинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
21.2K views12:06
Ochish/sharhlash
2024-04-18 13:25:28
Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.

Шундан сўнг, президентлар тор доирада учрашув ўтказдилар. Унда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш экани таъкидланди.

Шу маънода, иттифоқчилик муносабатларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражалардаги мулоқотлар натижадорлигини оширишни тақозо этиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
17.2K views10:25
Ochish/sharhlash