Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-18 09:23:11
Давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига борган Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
13.4K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-04-18 08:04:27 Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
12.8K views05:04
Ochish/sharhlash
2024-04-17 18:43:44
Президентга хусусийлаштириш дастури бўйича ахборот берилди

Давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади. 2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) бошланғич қиймати 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда 10 фоизигача пасайтирилади. Тўловларнинг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Мастер-режа асосида халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйида жойлашган ер участкалари замонавий сервис ва савдо-маиший объектларни қуриш учун аукционга чиқарилади. Сотилган ер участкалари харидорга чекловларсиз расмийлаштириб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
16.8K views15:43
Ochish/sharhlash
2024-04-17 17:25:15
Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
20.2K views14:25
Ochish/sharhlash
2024-04-17 12:25:47 Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
16.9K views09:25
Ochish/sharhlash
2024-04-16 18:14:01 Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Муҳокамалар порталига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, ота-оналар фарзанди билан бирга қайси хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан (ўқув йили давомида) мурожаат этади.

Мактаб директори ҳар йили 25 майга қадар ўқув йили давомида мактабни хабардор қилмасдан хорижий давлатга чиқиб кетиб камида уч ойдан ортиқ муддатда узлуксиз дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни болалар масалалари бўйича туман комиссиясига киритади.

Мазкур ўқувчилар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси розилиги билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
32.7K views15:14
Ochish/sharhlash
2024-04-16 16:50:06 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилишича, ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошган, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлган.

Бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаяпти.

Шунингдек, мутасаддиларга қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди:

“А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида ҚҚСни қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;

хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;

тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
18.4K views13:50
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:36:13 “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.

Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
23.5K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:34:39 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
18.1K views11:34
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:02:58 Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz — ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
18.0K views07:02
Ochish/sharhlash