Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 211

2022-04-29 14:20:14
Президент “декрет”ни деб аёлларни ишга олмаслик ҳолатлари ҳақида:

Норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни
ташкил қилмоқда. Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Батафсил

@segmentuz
12.7K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:15:06 Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади

2022 йил сентябрдан
бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

@segmentuz
12.5K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:08:50 Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари рағбатлантирилади

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, — деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.

@segmentuz
13.6K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:59:11 Айрим тоифадаги талабаларга 10 млн. сўмдан моддий ёрдам берилади

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 миллион сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади.

@segmentuz
14.2K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:56:51 Ногиронлиги бор шахслар бандлигини таъминлаш масаласида

Президент ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирилишини таъкидлади:

1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади;

ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.

@segmentuz
12.5K views10:56
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:53:24 Уруш қатнашчилари рағбатлантирилади

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Мукофотлар 1 май санасига қадар етказилади.

@segmentuz
14.2K views10:53
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:52:22 Шавкат Мирзиёев:

1 июндан бошлаб
уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

@segmentuz
13.8K views10:52
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:21:21 Президент жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоиз ошириш юзасидан фармонни имзолаганини маълум қилди.

@segmentuz
20.0K views10:21
Ochish/sharhlash
2022-04-29 12:44:59
Шавкат Мирзиёев:

"Ҳаёт тезлашди, одамларнинг фаоллиги ошди. Лекин жамоат транспорти аввалгидай турибди. Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Жамоат транспортига устунлик бериш керак. Дунё тажрибасига қаранглар. “Ақлли светофор”лар ўрнатиб, йўл ҳаракатини онлайн бошқариб, кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш зарур. Келгусида ҳамма шаҳарларимизда шундай қиламиз. Самарқанд бунда андоза бўлиши керак".

@segmentuz
11.7K views09:44
Ochish/sharhlash
2022-04-29 12:31:55 Муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри юритилади — Президент қарори

“Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бунга кўра, 2022 йил 1 октябргача Интернетда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри” ахборот тизими ишга туширилади.

Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари Есемурат Канязовнинг маълум қилишича, веб-сайтлар фаолияти муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш борасида мунтазам мониторинг қилинади. Мониторинг натижаларига кўра хулоса берилади ва шу хулоса асосида муаллифлик ҳуқуқига риоя этмай материаллар тарқатаётган сайтлар махсус реестрга киритилади ҳамда улар фаолияти чекланади.

@segmentuz
12.8K views09:31
Ochish/sharhlash