Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2024-04-30 18:01:59
«Тиббиёт нега ривожланмайди, чунки тиббиётда «отдел кадр» бор» — Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида гапирди

Тошкент вилояти ҳокими тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабалари билан учрашди. Унда туманлардаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётгани, “сунъий барьерлар” қўйилганини айтди.

Telegram | Instagram | Facebook
19.1K views15:01
Ochish/sharhlash
2024-04-30 17:16:03
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
16.4K views14:16
Ochish/sharhlash
2024-04-30 16:30:56
Боғчаларда болалар таъминоти учун тўловнинг янги миқдорлари белгиландиҲукумат қарори

Қарор билан, 2024 йил 1 июндан (20%га) ва 2025 йил 1 январдан бошлаб (10%га) амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
30.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-30 16:20:49
Банклар пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади — Тимур Ишметов

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
14.0K views13:20
Ochish/sharhlash
2024-04-30 15:54:35 Тадбиркорлик субъектларига қурилиш бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга рухсат бериладиПрезидент қарори

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:

2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;

2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).

Telegram | Instagram | Facebook
14.3K views12:54
Ochish/sharhlash
2024-04-30 15:20:23 Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;

6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
19.9K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-04-30 15:03:39
Anorbank Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди.

Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Батафсил
14.8K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-04-30 12:36:56
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошдиСтатагентлик

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган.

Telegram | Instagram | Facebook
18.3K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:43:05 Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қуйидаги таклифлар киритилмоқда:

товар ва хизматларнинг умумиий қиймати 3000 АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;

барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк карталари орқали тўлаш.

Бу режалар “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида акс этган.

Telegram | Instagram | Facebook
16.1K views06:43
Ochish/sharhlash
2024-04-30 07:42:37 Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади:

— Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.

Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.

Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

Telegram | Instagram | Facebook
20.9K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash