Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-26 16:10:51 Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;

6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
22.0K views13:10
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:40:24
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон   бўйлаб барча савдо офисларини янгилади.

ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн  тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.

Батафсил
15.3K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2024-04-25 10:24:42 14% ўзгаришсиз

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
20.7K views07:24
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:57:59 Президент фармонига кўра:

2024 йил 1 апрелдан
бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
30.7K views05:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:44:13
Радар бўйича хабар нотўғри талқин қилингани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
27.0K views13:44
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:31:11 Эҳтиёжманд аҳолига электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол нормасидан ошган қисми компенсация қилиб берилади – Ҳукумат қарори

Энергетика тарифларининг ўзгараётгани муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга оширишда имтиёз берилади.

Хусусан, иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрлардан ошган қисми компенсация қилиб берилади.

Бунда:

компенсация табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқча истеъмол қилинган 250 куб/метргача, электр энергияси учун 150 куб метргача тақдим этилади;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва “маҳалла еттилиги” хулосасига кўра аниқланган эҳтиёжманд оилалар компенсация учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади;

“маҳалла еттилиги” томонидан шакллантириладиган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати тегишли маҳалладаги ягона реестрга киритилган оилалар умумий сонининг 15 фоизидан ошмайди;

Telegram | Instagram | Facebook
21.1K views11:31
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:33:56 Президент фармони:

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловлари республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
18.9K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:33:21 Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
19.3K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:59:01
TelecomTV sovg'alar taqdim etmoqda!

iPhone 15 , AppleTV pristavkalari , chiroyli raqamlar (GSM) , 1TB trafikli mobil tarif (GSM) , yillik bepul uy interneti va boshqa sovg'alar.

Ishtirok etish shartlari juda oddiy:

1. TelecomTV ilovasini yuklab oling va o'z raqamingizdan foydalanib ro'yxatdan o'ting;
2. TelecomTV xizmatidan 30 kunlik foydalanish imkoniyatiga ega “All Inclusive” paketiga pulli* obunani ulang;
3. Havola orqali TelecomTV xizmatining telegram kanaliga obuna bo'ling.

G‘oliblar 2024-yil 20-may kuni aniqlanadi.

Shoshiling! ishtirok etish vaqti cheklangan - buni 17.05.2024 yilgacha bajaring.

UZTELECOM – har doim yaqin bo'lgan operator!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
13.7K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:23:01 Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

UPD: Хабар ИИВ томонидан расман тасдиқланмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
26.1K viewsedited  07:23
Ochish/sharhlash