Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 212

2022-04-29 12:21:30 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@segmentuz
12.9K views09:21
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:23:56
Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

Илк бор Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

@segmentuz
16.1K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:05:55
“Мурунтов” олтин қазиб олиш бўйича дунёда биринчи

Канаданинг
Kitko халқаро таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2021 йилда кетма-кет иккинчи йил олтин қазиб олиш бўйича жаҳон етакчисига айланган.

Маълумот учун, Kitco маркази 2020 йилдаги олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги энг катта конлар рўйхатини эълон қилган. Ўшанда ҳам рўйхатда Навоий вилоятида жойлашган «Мурунтов» кони биринчи ўринни эгаллаганди.

@segmentuz
13.6K views05:05
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:06:01 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Кўриш

@segmentuz
27.1K views04:06
Ochish/sharhlash
2022-04-28 20:08:16 Энди божхона органларига кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади

Президент “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:

2022 йил 1 майга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойили асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижаларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилишини таъминлаш;

2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимларни ротация қилиш тартибини жорий этиш;

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ушбу тизим бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириб бориш.

@segmentuz
8.3K views17:08
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:47:49 Букмекерлик тақиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги 98-сон фармони билан 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон фармонда келтирилган, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳақидаги қисми бекор қилинди.

@segmentuz
13.2K views12:47
Ochish/sharhlash
2022-04-28 10:32:58 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.

@segmentuz
13.8K views07:32
Ochish/sharhlash
2022-04-28 09:30:49 Техникум битирувчилари диққатига!

Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари ОТМларнинг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

@segmentuz
22.5K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-04-27 19:25:38
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Норов Владимир Имамович ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@segmentuz
9.2K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2022-04-27 17:31:01 Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади

2022-2023 ўқув йилидан янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги ва Олий таълим вазирларига техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бунда:

аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

@segmentuz
11.5K views14:31
Ochish/sharhlash