Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-04-15 09:49:58 Президент фармони:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Ҳар бир ҳудуднинг 1 тадан туманида синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.

Telegram | Instagram | Facebook
21.3K views06:49
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:40:01 Президент фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
18.0K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:38:43 Президент фармони:

2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
15.0K views06:38
Ochish/sharhlash
2024-04-13 20:53:09
Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ҳақида:

“Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”

Telegram | Instagram | Facebook
31.0K views17:53
Ochish/sharhlash
2024-04-13 09:06:32
Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
15.6K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:08:43
Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
15.7K views04:08
Ochish/sharhlash
2024-04-12 20:12:11
Эртага барча ходимлар учун иш куни

Бугун кетма-кет 3 кунлик дам олишнинг охирги куни.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам эртага – 13 апрель (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
29.9K views17:12
Ochish/sharhlash
2024-04-10 04:59:52
Улуғ кун, мўътабар айём Яратганнинг иродаси билан кириб келди. Қалблар иймон ва умидга тўлсин, дуолар ижобат бўлсин. Юртимизда барқарорлик, хонадонларимизда осойишталик ҳамиша бардавом бўлсин.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
15.2K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-04-09 13:10:11 2024 йил 13 апрель, шанба куни барча умумий ўрта таълим мактабларида режадаги дарс жадвали асосида ўқиш куни ҳисобланади.

Дам олиш кунларига тўғри келган ўқув машғулотларини ўқув йили якунига қадар мавзуларни тиғизлаштирган ҳолда ўзлаштириш тавсия этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
21.0K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:26:34 Президент фармонига кўра:

2024 йил 1 апрелдан
бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
16.2K views08:26
Ochish/sharhlash