Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-16 11:16:06 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
15.4K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-05-11 13:26:01 Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
31.6K views10:26
Ochish/sharhlash
2024-05-11 13:15:30 1 июндан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

— профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

— тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;

— расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади.

Бунга доир Президент қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
17.7K views10:15
Ochish/sharhlash
2024-05-11 12:20:50
“Устоз – йўлчи юлдуз”

Таълим, устознинг обрўсини кўтариш — келажакда рақобатбардош кадрларни етишиб чиқиши дегани. Бу — келажак масаласи.

Биз қачон ҳалол меҳнатни қадрлай олсак, ўқитувчи, ота-она ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар ҳам изга тушади

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Қарши давлат университети профессори, сенатор Абдураҳим Эркаев.

Telegram | Instagram | Facebook
14.3K views09:20
Ochish/sharhlash
2024-05-10 18:40:00
Президент ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ислоҳ қилинади. Шунингдек, барча ҳудудларда “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади.

Етарли малакаси бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга қўшимча ўқитилади, хорижлик иш берувчилар талабига қараб мақсадли тайёрланади. Шу асосида яқин муддатларда 150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланган.

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириш, тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
22.9K views15:40
Ochish/sharhlash
2024-05-10 10:20:54 Президент фармони билан пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди.

Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
20.4K views07:20
Ochish/sharhlash
2024-05-08 15:43:18 Грантга ўқиш бўйича янги тартиб кимларга татбиқ этилади?

Давлат гранти фақат 1 йилга берилиши ҳақидаги янги тартиб фақат жорий йилда ўқишга кирадиган 1-босқич талабалари учун тааллуқли бўлади.

Ҳозирда грантда таҳсил олаётган биринчи ва ундан юқори босқичдаги талабаларда ўқишининг охиригача давлат гранти сақланиб қолади, уларга ушбу янги тартиб амал қилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
23.7K views12:43
Ochish/sharhlash
2024-05-08 15:37:41 Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади

Бунда:

таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;

таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
20.1K views12:37
Ochish/sharhlash
2024-05-08 13:02:21 Магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати B1 даражага пасайтирилди

Бунда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;

соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади.

Қуйидагилар сақланиб қолади:

хорижий тиллар йўналишларида эса C1 даража;

аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даража сақланади.

Telegram | Instagram | Facebook
15.1K views10:02
Ochish/sharhlash
2024-05-08 12:50:47
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
13.0K views09:50
Ochish/sharhlash