Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-02 09:46:24 Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланганини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
15.6K views06:46
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:44:40 Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
15.4K views06:44
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:04:25 Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook
16.7K views05:04
Ochish/sharhlash
2024-05-01 20:01:59 Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди

Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
13.6K views17:01
Ochish/sharhlash
2024-05-01 06:56:32
Қурбон Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

Telegram | Instagram | Facebook
15.8K viewsedited  03:56
Ochish/sharhlash
2024-04-30 18:01:59
«Тиббиёт нега ривожланмайди, чунки тиббиётда «отдел кадр» бор» — Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида гапирди

Тошкент вилояти ҳокими тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабалари билан учрашди. Унда туманлардаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётгани, “сунъий барьерлар” қўйилганини айтди.

Telegram | Instagram | Facebook
19.1K views15:01
Ochish/sharhlash
2024-04-30 17:16:03
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
16.4K views14:16
Ochish/sharhlash
2024-04-30 16:30:56
Боғчаларда болалар таъминоти учун тўловнинг янги миқдорлари белгиландиҲукумат қарори

Қарор билан, 2024 йил 1 июндан (20%га) ва 2025 йил 1 январдан бошлаб (10%га) амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
30.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-30 16:20:49
Банклар пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади — Тимур Ишметов

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
14.0K views13:20
Ochish/sharhlash
2024-04-30 15:54:35 Тадбиркорлик субъектларига қурилиш бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга рухсат бериладиПрезидент қарори

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:

2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;

2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).

Telegram | Instagram | Facebook
14.3K views12:54
Ochish/sharhlash