Get Mystery Box with random crypto!

Инфратузилманинг эскирганлиги энергетик барқарорликка тўсиқ бў | Segment.uz

Инфратузилманинг эскирганлиги энергетик барқарорликка тўсиқ бўлмоқда

Ўзбекистонда электр ускуналарининг қарийб 40 фоизи эскирган. Хусусан, 10 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

40 фоизи 40 йилдан ортиқ;
31,5 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
13,5 фоизи 10 йилдан 25 йилгача муддатдан буён фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, 6 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

41 фоизи 40 йилдан ортиқ;
30 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
15,5 фоизи 10-25 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатдаги мавжуд 94 мингта трансформаторнинг 33 мингтаси (35,5 фоизи) таъмирталаб аҳволда.

Электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 миллиард киловатт.соат электр энергиясининг 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилган.

Магистраль газ қувурларининг эса 63 фоизи 30 йилдан ортиқ, 29 фоизи 13-30 йил давомида узлуксиз фойдаланиб келинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook