Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 94

2022-08-29 05:28:13
#мурожаат_таҳрирсиз

"ALOQA BANK" ХОДИМЛАРИ МУРОЖААТИМНИ БИР ТИЙИНГА ОЛИШМАЯПТИ


Ассалому алайкум. Мен Шокаримов Ҳусниддин Мансуржон ўғли 4 август куни Алоқабанк "Zoomrad" мобил иловаси орқали Алоқабанк Visa картамдан онамнии HUMO карталарига конвертация амалга оширган эдим.

Аммо конвертация қилингандан кейин 188$ миқдорида Visa картамдан пул ечилиб, HUMO картамга пул тушмади, умуман пул йўқолиб колди, бу ҳолатдан кейин Алоқабанк Наманган шаҳар филиалига борган эдим, банк ходимлари мени бу муаммойим Алокабанк алоқа маркази оркали ҳал бўлишини айтишди.

Ундан кейин алоқа марказига телефон қилиб, zoomrad иловаси ходимларига улаб, ариза олиб қолиб, бу техник хато бўлганини ва кун давомида ҳал килиб беришларини айтишди.

Ундан кейин 5 август куни яна худди шундай конвертация килдим, бу сафар эса 80$. Лекин ҳозирги кунгача умуман ҳал қилиб беришмаяпти. Аксинча телефон қилсам, умуман олишмаяпти, бошқа ракамдан тел қилсам ҳал бўлади деб, охиригача мурожатимнии эшитмай гўшакни қўйишяпти.

Бу банкда оддий бир мижознинг таниш билиши бўлмаса умуман эътиборсиз қарашаркан. Илтимос, шу муаммони ҳал қилиб беришда амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламан.

Ушбу масалани Ўзбекистон республикаси Марказий банкидан назоратга олишларини сўраймиз, зеро, бу орқали мижозлар мурожаатларини эътиборсиз қолдирувчи банк ходимларига чора кўришларини сўраб қоламиз.

Мурожаатчи ҳақида @sberkassabot'да банк вакилларига маълумот берилади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
11.9K views02:28
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:35:52 БАНК ТИЗИМИ ҲАФТАЛИК ЯНГИЛИКЛАР ДАЙЖЕСТИ

Ўзсаноатқурилишбанк хусусий тадбиркорлик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тезкор "Микро" кредитини йўлга қўйди.
Кредит миқдори 100 000 АҚШ долларигача. Сўмда ёки АҚШ долларида тақдим этилади. Муддати 12 ой, имтиёзли даври 3 ойгача.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди. Июл ойида захиралар қарийб $1 млрдга камайиб, 1 август ҳолатига кўра $34,6 млрдни ташкил этди.

Туронбанк MyTuron мобил иловасининг янгиланган версиясини ишлаб чиқди. Эндиликда, cиз банк офисига келмасдан MyTuron мобил иловасидаги My ID тизими орқали масофадан идентификациядан ўтиб Туронбанк мижозига айланишингиз ва исталган жойдан туриб мобил илова орқали тақдим этилаётган банк хизматларидан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Асакабанк Mastercard онлайн дўконлар учун чегирма эълон қилганини маълум қилди.

Анорбанк картаси бўлмаган мижозлар учун ҳам банк 50 млн.сўмгача микроқарз беришини маълум қилди.

Мадад Инвест Банк йиллик 24 фоиз ставкада омонат таклиф қилмоқда. Ҳозир бу тижорат банклари орасида энг юқори фоизли омонат.

Халқ Банки қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун йиллий 20 фоиз ставкада 50 мингдан 500 минг долларгача кредит беришини маълум қилди.

Давр банк йиллик 21 фоиз ставкада 48 ойгача бўлган муддатга бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши доирасида Ўзмиллийбанк билан Хитойнинг энг йирик Давлат Тараққиёт банки ўртасида қиймати 500 млн.юанга тенг кредит жалб қилиш тўғрисида битим имзоланди.

Апельсин иловасида масофавий идентификациядан ўтиб, HUMO ва UZCARD карталари ўртасида пул ўтказмалари бўйича 0,5% ўрнига "0,4%" ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Универсалбанк йиллик 34 фоиз ставкада кредит карта беришини маълум қилди.

Трастбанк 1 синфга қадам қўяётган болажонлар учун байрам тадбири ташкил қилди.

Гарант банк акциядорлик жамиятининг 2022 йил 17 августдаги 48-сонли Бошқарув Қарорига асосан Улуғбек филиали таркибидаги Самарқанд тумани, Равонак МФЙда жойлашган “Равонак” банк хизматлари маркази фаолияти тугатилди.

Микрокредитбанк логотипини ўзгартирди.

Ипак Йўли Банки автомобил сотиб олиш учун автокрдит олганларга тонировкасини пулини тўлашини маълум қилди.

Ҳамкорбанк Сергели ва Миробод туманларда банк хизматлари марказларини очди.

Агробанк карталари орасида ҳар ой камида 2 млн.сўмдан пул ўтказмаларини амалга оширганлар учун акция эълон қилганди. Эртага соат 15:00 да акция ғолиби аниқланади ва нексия 3 автомобили берилади.

Марказий Банк тўлов тизимлари статистикасини эълон қилди.

Азия Альянс Банк иловасида бошқа банк кредитларини ҳам тўлаш имконияти яратилгани ҳақида хабар берди.

Марказий банк эртага валюталар курсида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берди

Валюта курслари
— @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
12.0K viewsedited  11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:30:38#ботгамурожаат_таҳрирсиз

"ANOR BANK"ДАН ОЛГАН КРЕДИТИМНИ ЁПИБ БЎЛСАМ ҲАМ БАЗАДАН ЎЧИРИШМАЯПТИ

Ассалому алайкум, сизга мурожаат қилишимдан олдин, жуда кўп бор Анорбанк 1290 рақами билан боғланиб, муаммойимни ҳал қилишга уриндим. Аммо, умуман натижа бўлмаганидан кейин сизга мурожаат қилишга қарор қилдим.
Мен 5 август куни муҳтожлигимдан, Анорбанкдан овердрафт кредити олган эдим ва орадан 3 кун ўтиб, ипотека кредитини олиш мақсадида бошқа банкка йиғма ҳужжатларни тақдим этдим. Лекин улар, сизда 2.1 млн.сўм кредит қарздорлигингиз бор экан деб рад жавобини беришди. Мен шу заҳоти, Анорбанкдан олган кредитимни фоизлари билан бирга ёпдим. Аммо Анорбанк иловасида ёпилгани кўринмаяпти.

Шундан сўнг, 8 август куни Анорбанкни Қарши шаҳардаги офисига бориб, олган кредитимни муддатидан олдин ёпиш учун ариза бердим. Улар 2-3 кундан сўнг базадан ўчирилади деб жавоб беришди. Бир ҳафта куттим, ўчмади. Бу вақт ичида уйни олди-сотди шартномасини амал қилиш муддати ниҳоясига етди. Кейин бошқаттан шартнома қилиш учун югур-югур қилиб, ўзимга маъқул келган хонадонни қайта ололмасдан, 2 қават юқоридан олишга мажбур бўлдим.

Хуллас, бугун кейинги олган шартномам муддати ҳам тугайди, Лекин ҳозир ҳам овердрафт кредити иловамда фаол турипти.
Банкка неччи марта қўнғироқ қилиб айтсамда, эрта-индиндан бошқасини эшитмадим. Нима, бу банкдан кредит олиб, тўлаб бўлсак ҳам қутулиб бўлмайдими? 20 кундан буён банк офисига сарсон бўлиб, бориб қўнғироқ қиламан, Лекин офисдагилар 1290 га чиқинг дейишади. Операторлар эса, банк офисига мурожаат қилинг дейишдан уёғига ўтишмаяпти. Мени масалам билан шуғулланадиган ходими борми Анорбанкни?

Илтимос шу масаламни каналингизда эълон қилсангиз, зора биронта мутасадди кўриб, ёрдам берар деган умиддаман.

Мурожаатчи ҳақида @sberkassabot'да маълумот берилади.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
12.0K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:51:25
#август

АВГУСТ ОЙИДА ҚАНЧА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ "ҚУЛОҒИНИ УШЛАБ" КЕТДИ?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговга қадар текширувларида, август ойида қуйидаги манзилларда кредит маблағлари талон-торож қилингандиги ҳолати аниқланди:

Каттақўрғон туман — 1,5 млрд.сўм
Булоқбоши туман — 1.4 млрд.сўм
Поп туман — 1 млрд.сўм
Термиз туман — 300 млн.сўм
Иштихон туман — 780 млн.сўм
Ангрен шаҳар — 490 млн.сўм
Ғозғон шаҳар — 156 млн.сўм
Жомбой туман — 503 млн.сўм
Янгийўл туман — 500 млн.сўм
Қибрай туман — 3.5 млрд.сўм
Жарқўрғон туман — 90 000 АҚШ доллари(МБ курси бўйича, сўмда 983 млн 888 минг 100 сўм)
Асака туман — 280 млн.сўм
Марҳамат туман — 50 000АҚШ доллари(МБ курси бўйича, сўмда 546 млн 604 минг 500 сўм)

Август ойида жами талон-торож қилинган кредитлар миқдори:
11 939 492 600 сўм(11 МИЛЛИАРД 939 МИЛЛИОН 492 МИНГ 600 СЎМ)

Июль ойида жами 12 773 895 000(12 млрд 773 млн 895 минг.сўм) миқдорида кредит маблағлари талон-торож қилинган эди.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.1K views06:51
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:00:00 ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА! КОНТАРКТ МИҚДОРИ ОШИРИЛМАЙДИГАН БЎЛДИ!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз таълим тизимига берган алоҳида эътибори, жумладан талабаларга олий таълим олишлари учун кўрсатган ғамхўрлиги, халқчил сиёсати натижасида 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно  тариқасида,  2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
18.7K viewsedited  02:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:52:34"OILAKREDIT.UZ" ПЛАТФОРМАСИДА АЙРИМ ЙЎНАЛИШДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЮРИДИК ШАХСЛАР БЎЛИМИГА КИРИТИЛГАН, ЭНДИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЮРИДИК ШАХС БЎЛИБ КРЕДИТ ОЛИШИ КЕРАКМИ?

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун аризалар онлайн тартибда «оила кредит» платрформаси орқали электрон тарзда юборилиши барчага маълум. Дастур доирасида турли йўналишларда кредитлар ажратилади. жумаладан, Чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, иссиқхона, туризм ва бошқалар.

Энди кредитлар 2 турда яъни, жисмоний шахсларга гаровсиз ва кафилсиз 33 млн.сўмгача берилса, юридик шахсларга эса 225 млн сўмгача гаров (нотурар иншоот, транспорт воситаси, кафил ёки суғурта полиси) орқали берилади.

Жорий йилнинг 15 мартига қадар "Оила кредит" платформаси орқали жисмоний шахсларга туризм йўналишида 33 млн.сўмгача гаровсиз ва кафилсиз оилавий меҳмон уйлари учун кредитларга ариза қолдириш мумкин эди.Бу йўналишда кўплаб фуқароларимиз кредитлар олишган.

Аммо, жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб "оила кредит" платформасида "туризм йўналиши" юридик шахсларга ажратиладиган кредит бўлимига ўтказиб қўйилган. Бу эса ўз навбатида туризм йўналишида юридик шахс сифатида 33 млн.сўм кредит олишга ариза қолдирган фуқарога банкнинг гаров таъминоти талабини юзага келтирмоқда.

Ваҳоланки, ПҚ-104 ва ПҚ-55 сонли қарорларда туризм йўналишида "ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида 33 млн.сўмгача гаровсиз, кафилсиз кредитлар ажратилади" деб белгилаб қўйилган.

Нима сабабдан бундай чалкашлик юзага келмоқда? Жисмоний шахсларни нимага асосланиб юридик шахслар қаторига қўшишган? Платформага масъуллардан изоҳ кутамиз. Қарорда бошқа нарса ёзилганку! Бу усул билан жисмоний шахсларнинг кредит олиш жараёнини атайин секинлаштиришми? Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган жисмоний шахсларга бу тўсқинлик қилмоқда. Масъуллардан изоҳ кутмиз!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
17.4K viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2022-08-27 16:04:30
КРЕДИТ ОЛИШ ЖАРАЁНИ!

Шу ростми? Фикрингизни коментарияда баён этинг.

Кимларга жўнатишни ўзингиз ҳал қилинг

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.2K views13:04
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:54:48ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЙИГИТЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БЕРИШНИ БОШЛАДИ

Кредит фоизи
—14%

Ушбу 14% ни сиз тўламайсиз, сиз фақат асосий қарзни ўқишни битирганиздан кейин 6 ой ўтгач, 7 йил давомида бўлиб тўлайсиз. Маззами-а

Муддати—Талабанинг расмий ўқишни тамомлашнинг белгиланган якуний муддати + 6 ой + 7 йил.

Яъни, агар синглингиз ёки қизингиз ушбу кредитни олса, у ўқишни битирганидан кейин, 6 ой ўтса ана шундагина кредитнинг фақат асосий қарзини тўлайди. Бу дегани масалан, контракт миқдори 15 млн бўлса, сиз ўқишни битирганиздан кейин 6 ой ўтиб, ойига ўртача 113 637 сўмдан 7 йил тўлайсиз холос.

Йигитлар эса ушбу кредитни худди қизларга берилган муддатда ҳам асосий қарзни, ҳам фоизини тўлайди. Яъни 15 млн.сўм контракт учун кредит олсангиз, бунинг тўлови 7 йил ойига ўртача 200 240 сўмдан тўғри келади. Сизларга ҳам мазза эканку-а

Таъминот:

Кредит миқдори БҲМнинг 150 бараваригача— жисмоний шахс кафиллиги ва/ёки суғурта полиси;

Кредит миқдори БҲМнинг 150 бараваридан ошган тақдирда мол-мулк гарови:

- автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган);

- кўчмас мулк (агар ипотека нарсаси турар жой бўлса, доимий рўйхатда турувчилар мавжуд бўлмаслиги лозим).

Бунда мазкур кредит маҳсулоти бўйича (кредит қолдиғига нисбатан) таъминот миқдори ҳамда мижознинг тўлов қобилияти ҳар бир ўқув йили учун алоҳида ўрганилади.

Кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ва ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов контракт асосида таҳсил олувчи фуқароларга.

Батафсил

Батафсил маълумот олиш:
1180
+998-71-200-43-43
Ўзбекистон бўйича бепул қўнғироқ қилиш: 0-800-120-77-77

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
17.3K views11:54
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:38:221 СЕНТЯБРДАН ҚОНУНЧИЛИКДА ЯНГИЛИКЛАР

СберкассаУз 1 сентябрдан мамлакатимиз қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тайёрлади. Улар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин. Янгиликлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун керакли ҳавола устига босинг.

Президент томонидан мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:

- аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

- ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

- Мутасаддиларга субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади.

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади.

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади.

Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда устамалар тўлаб берилади.

Оилавий нодавлат боғчаларда тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.

жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.

шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади.

Бунинг учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорларга ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин.

Мазкур
тажриба дастлаб 2022 йил якунигача Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
18.4K views09:38
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:12:52
Банклар алоқа марказларининг мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича рейтинги эълон қилинди

SNS Rating агентлиги Ўзбекистондаги тижорат банкларининг колл-марказлари хизмат кўрсатиш даражасини тадқиқ қилиб, рейтинг тузди.

Агентлик экспертлари уч кун давомида жами 30 та банкка, жумладан, 11 та давлат улуши бўлган ва 19 та хусусий банк колл-марказларига қўнғироқ қилиб депозитлар, кредитлар ҳамда банк карталари ҳақида саволлар беришган.

Эътиборлиси, Давлат улушига эга банклар орасида энг яхши кўрсатгич билан, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк ва Ипотека-банк колл-маркази хизмат кўрсатиш даражаси "аъло" деб топилди.

Алоқа марказининг хизмат кўрсатиши энг аъло банклар орасида Анорбанк ва Ҳамкорбанк рейтингдан ўрин олган.

Алоқа марказининг хизмат кўрсатиши энг ёмон банклар
Давр Банк , Пойтахтбанк ва Туркистон Банк рейтингдан энг пастки ўриндан жой олишди.

Тадқиқот натижалари билан бу ерда танишиш мумкин.

Ҳурматли обуначилар! Аслида баҳона сиз беришингиз керак, айтинг-чи юқоридани расмда кўрсатилган қайси банкларнинг алоқа маркази энг яхши ёки энг ёмон?

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
12.9K views08:12
Ochish/sharhlash