Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 91

2022-09-05 15:35:54 #мурожаат

"UZCARD" КАРТАЛАРИНИНГ РАҚАМЛАРИ БОШЛАНИШИ "8600" ЭДИ, ЭНДИЛИКДА "5614" БИЛАН БОШЛАНГАН КАРТАЛАРНИ ЧИҚАРМОҚДА. АММО БАНКОМАТЛАР БУНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАЯПТИ!

Ассалому алайкум, ака яхшимисиз? Менга Ўзмиллийбанк томонидан "Uzcard"нинг янги турдаги яъни "5614" билан бошланган картаси берилди. Лекин қайси банкоматга борсам, биронтаси картани қабул қилмаяпти. Ахир, аввал тизимни созлаб олиб, кейин картани чиқаришса бўлмайдими? Оёғи осмондан қилинган ишларимиз жуда кўпда ака бизда.

Шу масалага нима дейсиз?

Яна бир масала бор ака, Тошкент шаҳрининг деярли ҳамма банкоматларида "Cash in" функцияси янги пулни қабул қилмайди. Нима сабаб бундай? Яна ўша гапда ака Оёғи осмондан қилинган ишлар...

Тугади.

Энг қизиғи, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ўзбекистонда янги авлод банкоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида
хабар берди. Шуни ўрнига ҳозир ишлаб турган банкоматларни функцияларини созланглар барака топгурлар!

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
10.1K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:24:13ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛЛАРИ ДАВЛАТ ЁКИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТОМОНИДАН ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Вазирлар маҳкамасининг 605-сонли қарорига кўра:

2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади, бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 баравари,
қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим бараваридан ошмаслиги;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилиши;

олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкинлиги белгиланган.

давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза билан мурожаат этиш тартиби:

Ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани(Қуйидаги расмда кўрсатилган) икки нусхада тўлдириб, ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади;

Ойлик ижара тўлови ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.Талаба ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда, унга ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш тўхтатилади.

Кимларнинг ижара тўлови қоплаб берилиши ҳақида бу ерда батафсил ёзилган.

Анкета-ариза намунаси

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.5K views10:24
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:46:56 #Билиш_шарт

ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов, вазирлик бошқарма бошлиғи Қурбонназар Ортиқов, Марказий банк бошқарма бошлиғи Лазизхўжа Муҳаммедовлар "Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар", мавзусида ўтказилган овозли чатда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таълим кредитини олаётганда ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан ҳам кафил талаб қилинадими?

Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори чиқарилганидан сўнг барча тижорат банкларига мазкур қарор етказилган. Тижорат банкларининг филиалларидаги айрим ходимларни мазкур қарордан хабардор эмасликлари сабабли тушунмовчилик бўлган бўлиши мумкин. Ҳар қандай тижорат банкларининг ички тартиб мезонлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак. Ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан кафил талаб қилинмайди.

Битта оилада 2-3 нафар талаба ўқиётган бўлса, барчаси учун таълим кредити олиш мумкинми?

Икки ва ундан ортиқ фарзандларини ўқитаётган оилалар юртимизда кўп. Агар 3 та талаба қиз бола ёки аёл киши бўлса, бу йил қабул қилинган 457-қарорга мувофиқ фоиз тўловларисиз кредитдан фойдаланишлари мумкин. Талаба йигитлар 14 фоиз ставкадаги кредитлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Таълим кредити олишда чегара йўқ. Яъни биттага берамиз, иккитага бермаймиз деган қонун йўқ.

Ижара уйда турувчи талабаларга оилавий шароити қандай бўлишидан қатъи назар, 300 минг сўм ёрдам пули тўланадими?

Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардаги талабаларнинг ижараси учун тўловни давлат томонидан маълум қисмини қоплаб бериш турлича бўлади. Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, ижара шартномасида келтирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда бўлади. Вилоятларда эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ва ижара шартномаси суммасининг 50 фоиздан ошмаган миқдорида давлат томонидан ижара тўловлари қоплаб берилади.

Талабаларни уйига ижарага қўйган одамдан ижара бўйича солиқ ундириладими?

Талабаларни ижарага қўяётган уй эгаси солиқ тўламайди. Яъни ижара бўйича солиқ тўламайди.

Таълим кредити олинганда, уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан қандай тартибда озод этилади?

Ҳозир бизда кредитни асосий қисмини тўлаш тизими ҳали йўқ. Лекин ўша таълим кредити учун сарфланадиган маблағлар солиқ кодекси ва адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ҳужжатимиз бўйича таълимга йўналтирилган барча даромадлар солиқдан озод қилинади. Ота-она фарзандини ўқиши учун тўловларни амалга оширганда ёки ўзининг ишхонаси орқали йўналтирилган суммадан даромад солиғидан озод қилинади ёки ўзи яшаб турган манзилдаги солиқ инспекциясига декларация қилиш орқали таълимга йўналтирилган маблағлари озод қилиниши мумкин.

Бизда кредит суммасининг асосий танасини қоплаш 7 йилдан кейин амалга оширилади. Ўша пайтга келганда эр-хотинига, хотини эрига 26 ёшгача бўлган фарзанди учун йўналтирилган пуллар даромад солиғидан озод қилинади.

Фойдали маълумотни талабалар ва уларнинг ота-оналарига юборинг.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
14.1K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:40:31
AT "Aloqabank" talabalar uchun ta'lim kreditlarini taqdim etadi!

Ta’lim kreditlari O‘zbekiston Respublikasida faoliyat ko‘rsatayotgan barcha oliy, o‘rta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarida, shuningdek, qo'shma ta'lim dasturlari bo'yicha bakalavriat va magistratura yo'nalishlarida kunduzgi, sirtqi va kechki taʼlim shaklida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga tavsiya etilgan yoki qabul qilingan talabalarga ajratiladi.

Foizi: yillik 14%*

*xotin-qizlar uchun foizsiz (kredit xotin-qizlarga ajratilganda kreditning foiz toʼlovi Moliya vazirligi huzuridgi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʼarmasi tomonidan qoplab beriladi).

Muddati: rasmiy o‘qish muddati tugagandan so‘ng yettinchi oydan boshlab 7 yil muddatga;

Miqdori: bir yillik toʼlov-kontrakt summasi miqdorida.

Batafsil: +99871 230 7777

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
10.4K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-09-05 07:22:50
ТЕНГЕ БАНК БАНКОМАТИДА ЁНҒИН ЧИҚДИ

Кеча соат 20:14да Бухоро шаҳар «Дўстлик» МФЙ, Алпомиш кўчаси йўл ёқасида жойлашган, Тенге Банк АТБ Бухоро БХМга тегишли банкоматларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик диспетчерига хабар келиб тушди. Ёнғин натижасида қурилманинг 24 кв.м том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ёнғин жойига 2 та қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, соат 20:17да етиб борди. Соат 20:28да эса тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 кв.м майдони ва Тенге банкка қарашли банкоматлар тўлиқ (4 дона) сақлаб қолинди. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Бухоро вилояти ФВБ Матбуот хизмати

Маълумот учун: Тенге Банкнинг Бухоро филиали 21 июль куни очилган эди.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
6.4K viewsedited  04:22
Ochish/sharhlash
2022-09-04 17:36:39 БАНК ТИЗИМИ ҲАФТАЛИК ЯНГИЛИКЛАР ДАЙЖЕСТИ

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “SALAM FINANCE” ва “CLOUDPAYMENTS” масъулияти чекланган жамиятларга қўшма корхона микромолия ташкилоти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловаси орқали харидларни амалга оширганларга 30 фоизгача чегирмалар берилиши маълум қилинди.

Алоқабанк Марказий банк билан ҳамкорликда янги лойиҳани ишга туширди.

Капиталбанк мустақиллик байрами муносабати билан йиллик 21 фоиз ставкада омонат таклиф қилди.

Азия Альянс Банк 07.09.2022 дан VISA GOLD халқаро пластик карталарини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилиши ҳақида хабар берилди.

Туркистон банкнинг Амалиёт Бошқармаси таркибидаги Чилонзор банк хизматлари офиси манзили ўзгаргани маълум қилинди.

Гарант Банк йиллик 22 фоиз ставкадаги онлайн омонатини таклиф қилди.

Ипак Йўли Банки ва Мой Бухгалтер комапанияси биргаликда акция эълон қилди.

Агробанк расмий веб-сайтини янгилади.

Ўзмиллийбанк супер-контракт учун таълим кредити беришини маълум қилди.

Давр Банк йиллик 27 фоиз ставкада 120 ой муддатга бирламчи ва иккиламчи бозорга ипотека кредити беришини маълум қилди.

Тенге Банк 31 октябргача акция эълон қилди.

Халқ Банки Тахтакўпир филиалида 33 йилдан буён ишлаб келаётган Клара опа "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Зираат Банк йиллик "Profit" номли чет эл валютасида қўйиладиган омонатларини таклиф қилди.

Ҳамкорбанк 31 август куни 31 ёшга тўлди.

Ориент Финанс Банк картасига банк сайти ёки иловасидан онлайн буюртма берганларга картани уйигача етказиб беришини маълум қилди.

Азия Альянс Банк MasterCard карта эгаларига карта пин-кодини банкнинг исталган бўлимидаги операторга мурожаат қилиб ўзгартириш имконияти яратилди.

Анорбанк кобейж карталарни чиқариш бўйича энг яхши ҳамкор деб топилди.

Uzcard Spitamen Pay иловаси орқали Тожикистондан Ўзбекистонга пул ўтказиш амалиётини йўлга қўйди.

Микрокредитбанк веб-сайтини янгилади.

Универсалбанк йиллик 22 фоиз ставкада омонат таклиф қилди.

Туронбанкнинг вақтинча тўхтатилган айрим чакана хизматлари 5 сентябрдан бошлаб очилиши маълум қилинди.

Пайшанба куни Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилиши бўлади.

Марказий банк эртага валюталар курсида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берди

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.9K viewsedited  14:36
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:27:08 Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

Талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

Таълим кредити ажратувчи банклар:

Агробанк;
Алоқабанк;
Асакабанк;
Ҳамкорбанк;
Ипотекабанк;
Микрокредитбанк;
Ўзмиллийбанк;
Ориент Финанc Банк;
Қишлоққурулишбанк;
Ўзсаноатқурилишбанк;
Туронбанк;
Халқбанки.

Банк номларига бириктирилган иловаларни юклаб олиб, барча таълим кредитлари тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
1.8K views10:27
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:39:37 Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади:

уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
кулолчилик.

2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно).

2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
иссиқхона;
паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
қуёнчилик;
асаларичилик;
балиқчилик;
боғдорчилик;
лимончилик;
гулчилик.

Ўзини ўзи банд қилганлик сертификатини олган фуқароларга мана бу ерда кўрсатилган имтиёзлар мавжуд.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
7.9K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:12:03 2022/2023 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган "айрим" оилалар фарзандларининг контракт пулини ҳокимликлар тўлаб беради

Вазирлар маҳкамасининг 585-сонли қарорига асосан:

Мазкур низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

Мазкур ёрдамлар, мамлакатимизда жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оила тушунилади;

ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;

ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб аризани ҳар йили 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.

Ҳар йили, ОТМ талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, 5 календар кун ичида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5 календар иш куни ичида талабгорлар ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабгорнинг яшаш жойи бўйича ҳокимликларига юборилади.

Ҳокимликлар томонидан махсус комиссия тузилиб, талабгор ҳужжатларини кўриб чиқади(ишчи гуруҳ тузилиб,талабгорнинг оилавий аҳволи ўрганилади).

Комиссия 150 нафар хотин қизларни саралаб олгач, баённома тузиб, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасига ҳужжатларни юборади.

Қўмита 10 кун ичида тавсияномаларни тасдиқлайди ҳамда ҳокимликка юборади.

Шу орқали талабгорга контаркт пуллари тўлаб берилади. Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги файлни юклаб, ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз .

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.5K views13:12
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:26:33 Расман: супер-контрактлар нархи 10 фоизга туширилди

Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан талаба-ёшларнинг олий таълим олиши учун яратиб берилаётган қулай имконият сабаб янги ўқув йилида барча олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари оширилмади.

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун барча давлат олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди.

Ушбу файлдаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

Супер-контракт учун таълим кредитларини берадиган банклар рўйхати билан
бу ерда танишасиз.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
14.9K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash