Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 89

2022-09-21 08:10:38
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Трастбанк хусусий акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Нормухамедов Сардор Рифатович таваллуд топган кун.

С.Нормухамедович 1981 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Молия Институтини, 2007 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Сардор Рифатовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.5K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-09-20 18:01:58 Айрим шифокорларга уй-жой сотиб олиши учун уй-жойнинг 150 млн.сўмгача қисми қоплаб берилади ҳамда қўшимча ҳар ойлик 2 млн.сўм устама берилади

Вазирлар маҳкамасининг "Бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 510-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:

Олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади. ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
20.8K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-09-20 09:07:04
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Марказий банкнинг Хоразм вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Қурбанов Камоладдин Раҳматович таваллуд топган кун.

К.Қурбанов 1983 йил 20 сентябрь куни Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Банк тизимидаги фаолиятини 2003-2009 йиллар Ўзсаноатқурилишбанк Чилонзор филиали "Фронт офис" амалиёт бўлими мутахасиси бўлиб бошлаган.

Камоладдин Раҳматовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
14.9K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-09-19 15:26:39
Асакабанк хакерлар ҳужумига учраганини расман тасдиқлади

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда «Асакабанк» АЖ ҳисоб рақамидан 700 минг доллар ўғирлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Банк ушбу ҳодиса мижозларининг жамғармаларига таъсир қилмаслигини ва уларнинг маблағлари тўлиқ хавфсиз эканлигини маълум қилади.

Аниқланган барча ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича материаллар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилди.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
16.5K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-08 14:42:15 Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Ректор стипендияси” жорий этилади

Вазирлар маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимча киритиш ҳақидаги қарори лойиҳасига кўра:

Мазкур Намунавий низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига “Ректор стипендияси”ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Намунавий низом республикада фаолият кўрсатаётган хорижий олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва хусусий олий таълим муассасаларига нисбатан тавсиявий характерга эга.

“Ректор стипендияси” давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида таълим олаётган ўқувчиларига, шу жумладан қизларга (хорижий ўқувчилардан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъий назар рағбатлантириш шаклидаги ойма-ой тўланадиган пул таъминоти ҳисобланади.

“Ректор стипендияси” миқдори олий таълим муассасалари талабаларига тайинланадиган стипендиянинг базавий миқдорига тенглаштирилади ва ўқув семестрининг биринчи санасидан бошлаб, бир ўқув семестри мобайнида тўланади.

"Ректор стипендияси"ни олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида бу ерда билиб оласиз.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.

Олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларига “Ректор стипендияси”ни тайинлаш ва тўлаш тартиби СХЕМАСИ

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
6.0K views11:42
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:51:43
БУГУНГИ КУН МАВЗУСИ

Бундай вазият барчамизнинг бошимиздан ўтган десак хато бўлмайди.

Тўғрими талабалар?

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.6K views08:51
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:52:55
АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛДИРИЛДИ

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 20 октябрь кунига белгиланган.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
9.6K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:55:28
Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензияни қаердан ва қай тартибда олиши маълум бўлди

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил 31 декабргача фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилди.

Бунинг учун ҳайдовчи аввало ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Буни ягона портал орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда амалга ошириш мумкин. Рўйхатдан ўтган фуқароларга тегишли маълумотнома берилади. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш

Сўнгра ҳайдовчи Давлат хизматлари марказига бориб, қўлидаги маълумотномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақаси олади. Шунда, ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 300 минг сўм сарф қилади.

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Такрорлаб ўтамиз, ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган киракашлар:

такси белгили плафон олиб, автомобилининг том қисмига ўрнатиши керак (таксида плафон бўлмаса, бу 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади – МЖтК 1764-моддаси 2-қисми);
1 йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;
1 йилда 1 марта автомобилини техник кўрикдан ўтказиши керак.
Киракаш жисмоний шахслар автомобилини сариқ рангга бўяшлари мажбурий эмас.

Ўзини ўзи банд қилганлик ҳақидаги сертификатни олган фуқароларга қандай имтиёзлар берилиши ҳақида бу ерда ёзганмиз.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
12.5K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2022-09-08 04:15:00АВТОКРEДИТЛАР ТОП-5
(Иккиламчи бозор — Маълум масофа босиб ўтган автомобиллар учун)

СберкассаУз жамоаси айни пайтда, энг паст фоизда иккиламчи бозор учун автокредит бераётган банклар рўйхатини тузиб чиқди.

Давр Банк
Фоизи—24%
Муддати—36 ой
Миқдори—Шартномага асосан
Бошланғич тўлов—25%
Батафсил

Капиталбанк
Фоизи—24%
Муддати—5 йил
Миқдори—300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов—20%
Батафсил

Туронбанк
Фоизи—24.9%
Муддати—4 йил
Миқдори—Шартномага асосан
Бошланғич тўлов—20%
Батафсил

Тенге Банк
Фоизи—24.9%-25.9%
Муддати—4 йил
Миқдори—300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов—25%
Батафсил

Ҳамкорбанк
Фоизи—26%
Муддати—48 ой
Миқдори—600 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов—25%
Батафсил

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
7.1K views01:15
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:07:37
"Asaka Bank"нинг Юнусобод филиали ходими фирибгарми?

Банк ходими нима учун кафил бўлган фуқародан iPhone 13 pro Max телефон аппаратини талаб қилди?

Ҳолат юзасидан Асакабанкдан изоҳ кутамиз. Кечаги иш вақтидан ташқари йиғилиш қилинганлиги ҳақида эълон қилган мурожаатга ҳам умуман эътибор беришмаган!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.6K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash