Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 90

2022-09-07 14:48:39 Контракт суммасини бўлиб тўлаш имкони борми?

Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМ талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган.

Давлат қабул комиссияси билан келишилган ҳолда тўловларни амалга ошириш муддати қуйидагича белгиланган:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказишга рухсат берилган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кун ҳолатига 50% тўлов талаб қилишаётгани амалдаги тартибга зид. 1-курсга ўқишга кирганлар камида 25% тўловни 15 сентябрга қадар амалга оширишлари лозим.

Эслатма: бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт учун ҳам амал қилади.

kontrakt.edu.uz сайти орқали юборган аризангиз тасдиқланса, 4 га бўлиб тўлаш имкони ва муддатлари ҳақида маълумот чиқади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
9.4K viewsedited  11:48
Ochish/sharhlash
2022-09-07 13:50:12 Расман: супер-контракт бўйича айрим тартиблар тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди.

Энг катта янгилик, бу абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат БИРИНЧИ йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешта йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
10.9K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-09-07 10:06:00
БУГУН ЎЗМИЛЛИЙБАНК(NBU) 31 ЁШГА ТЎЛДИ!

Бундан роппа-роса 31 йил олдин, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 1991 йил 7 сентябрдаги фармони билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилган.

Маълумот учун: Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзмиллийбанкка Марказий банкнинг 2021 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ чекланмаган муддатга лицензия берилган.

Ушбу кун билан СберкассаУз жамоаси банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
11.3K viewsedited  07:06
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:38:20
15-сентябр куни Меритнинг илк рус мактаби очиляпти!

Мерит мактаби эл олдида юзи ёруғ бўлган мактаблардан. Масалан, Мактабнинг бу йилги 34 нафар битирувчилари 100% талабалик мақомига эришдилар.

Ушбу мактабда қуйидаги фанлар чуқурлаштириб ўргатилади:
Математика
IT
Инглиз тили
Араб тили

Янги ўқувчилар учун 3 кун бeпул демо дарслар қўйиб берилади.

Мактабда 1-8-синфларга қабул давом этяпти.

Maktab haqida ma'lumot
@merit_aloqa_bot
99 988 99 99

Facebook | Instagram | Telegram
5.7K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:47:48
Эртага Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтади

Юқорида асосий ставканинг ҳозиргача ўзгариш вақтларини кўришингиз мумкин.

2022 йил 21 июлда бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставка бир фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди.

Айтинг-чи, сизнингча эртага асосий ставка қандай ўзгаради?

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
7.2K views04:47
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:16:55
#Мурожаат_Асакабанк

Ҳар куни иш вақтидан ташқари йиғилиш
(Банкир ҳам одамми?)

Ассалому алайкум! Яна Фарғона Асакабанки ходимлари номидан мурожаат қилмоқдаман! 1 ойдан бери ҳар куни бошқарувчи Р.Қ ва бошқарувчи ўринбосари М.Х томонидан муддати ўтган қарздорликларни ундириш буйича ишдан кейин кеч соат 19-20-21 да йиғилиш бўлиб келмокда!

Бу эса ходимларнинг руҳияти ва ишига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда!

Сизлар ўтган сафар пост қуйганларингиздан кейин 2-3 ой йиғилиш қилишмай қуйишганди. Мана яна бошлашди.

Сизлардан илтимос ёрдам беринглар!

Тугади!

Ишқилиб йиғилишни белига тепмадикми? Йиғилиш қилганда қарздорлар қарзини тўлайди деб ўйлашади шекиллиа? Меҳнат вазирлиги нима дейди бунга?

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
9.1K viewsedited  14:16
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:12:44 Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди

Танловда Тошкент шаҳрида жойлашган:

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети;
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент Молия институти;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
Тошкент шаҳридаги ИНХА университети
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4 курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабаларга танлов асосида тайинланади.

Асосий мезонлари:

ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
(IELTS - 6.5) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади;

Барча ҳужжатлар талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига 2022 йил 9 сентябргача топширилади.

Батафсил

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
10.2K views12:12
Ochish/sharhlash
2022-09-06 11:47:54
Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланинг!

Энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа – кредит карталарини тақдим этди. Ўзбекистонда илк бор фоизларсиз даврга эга ушбу кредит маҳсулотини банкка ташриф буюрмасдан расмийлаштириш мумкин.

Шу кунларда ўз фарзандларини мактаб ва олийгоҳларга тайёрлаётган ота-она борки топган-тутганини ўқув қуролларию кийим-кечак харидига сарфлаш билан банд. Аммо рўзғордаги кундалик харажатлар – ейиш-ичиш, дори-дармон, транспорт, коммунал тўловларни ҳам кечиктириб бўлмайди. Бундай пайтда эса Ўзсаноатқурилишбанкнинг 40 кунгача фоизсиз кредит картаси беминнат кўмакчига айланиши шубҳасиз.

Шартлари:
Кредит миқдори – 50 000 000 сўмгача;
Кредит муддати – 48 ой;
Фоизсиз даври – 40 кунгача!

Афзалликлари:
Банк офислари ва банкоматлар орқали нақд пул олиш;
картадан картага, банк ҳисобрақамларига ва электрон ҳамёнларга пул ўтказмалари;
чет элда кредит картасидан фойдаланиш;
хорижий сайтлардаги онлайн дўконлардан товар ва хизматларни харид қилиш;
картанинг юза қисмига расм тушириш.

Қуйидаги хизматлар мутлақо БЕПУЛ:
картани очиш ва унга хизмат кўрсатиш;
SMS-хабарнома хизмати;
карта йўқолган ёки ўғирланган тақдирда уни блоклаш;
мамлакат ичида кредит картасидан товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш.

Ўзсаноатқурилишбанк кредит картасига атиги 4 қадам ташлаш билан эга бўлиш мумкин:

1-қадам: смартфонга “Joyda” мобил иловасини юклаш;
2-қадам: “Joyda”га иш ҳақи картасини улаш;
3-қадам: “Joyda” орқали онлайн ариза юбориш;
4-қадам: кредит картани олиш учун мижоз ўзига қулай банк тармоғи ҳамда зарур кредит миқдорини қайд этиши.

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан имкониятингизни кенгайтиринг!

Қўшимча маълумотни www.sqb.uz сайтидан ёки 1180; +998 71 200-43-43 телефон рақамларидан олиш мумкин.
7.0K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:14:58
«Прокурор билан гаплашишдан олдин мактаб қурилишини жойига қўйиб қўйиш керак» - Президент Сурхондарё ҳокимига

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат раҳбари ҳудудларда янги мактаблар қурилиши мавзусига алоҳида тўхталди.

«Бугун ҳар бир ҳоким шошилмасдан менга айтиб беради: ички имконият борми ёки йўқми? Бор бўлса, нега халқимизга хиёнат қиляпсан? Нега бориб пулни ўзлаштирмаяпсан? Нега берилган кредитни қилолмаяпсан? Мен бугун ҳаммадан сўрайман.

Бугун - 1 сентябр. 290 та мактаб объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаган. Бу нимадан далолат? Бугунги айтган камчиликлар бўйича инвестицион дастурни тугатамиз. Шу вилоятларга келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди. Ҳоким айбдор, деб ҳамманинг ўзи телевизорда чиқади: «Шуни бажармаганимга мен айбдорман», деб.

Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор - 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам.

Бугун кечқурун ҳамма ҳокимлар менга хат ёзади, агар биронта гапнинг таги бўлмаса ишдан оламан», деди йиғилишда президент.

-Манба-

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.5K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:18:37 МАКТАБ ДАРСЛИКЛАРИНИ БЕПУЛ ИЖАРАГА БЕРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
16.9K views13:18
Ochish/sharhlash