2022-09-24 10:51:44
#мурожаат_таҳрирсиз
"Anorbank" бу ходимига атайин азоб беряптими? Виждон борми ўзи?
Ассалому алайкум ҳурматли админ. Бир муаммо мени қийнаяпти. Илтимос шуни масъулларга етказсангиз. Мен Анорбанкнинг Навоий вилояти Навоий шаҳридаги сотув бўлимида ишлайман. Пластик карталар бўлимида мутахасис бўлиб ишлайман.Қариндошим Носиров Борис
2021 йил декабрда пластик карталарни тарқатиш лавозимига раҳбарият томонидан тайинланди. Ҳар бир картани ўз эгаларига етказиб, фаоллаштириб бергани учун банк томонидан унга 15 минг.сўм пул тўланар эди. Қариндошим карталарни ўз эгаларига етказиб берарди,
баъзида ўз ихтиёри билан офисимизга келган мижозларга шу ернинг ўзида карта очиб берарди.
Аммо,
шу йилнинг 28 август куни Раҳбарият томонидан Носиров Борис
ишдан бўшаши тўғрисида ариза ёзиб беришини,
мени эса тугунтириш хати ёзиб беришимни сўрашди.
Бунинг сабаби, ўз ихтиёри билан офисга келган мижозларга карта очиб берганимиз экан. 29 август куни Борисни ҳамда мени
Анорбанк томонидан очилган, ойлигим тушиб турадиган Humo карталаримизни Анорбанк блоклаб қўйди. Бунинг сабабини сўрасам, Борис иш фаолиятида нечта карта офисни ўзида фаоллаштирилган бўлса, ушбу пулларни қайта ҳисоблаб,
иккаламизни картамизда ушбу пуллар ушлаб қолинишини билдиришди.
Мен бу ҳолатдан норози бўлиб, ишдан бўшамоқчилигимни айтиб ариза ёздим. Сабаби, ойлик тушмаса мен нима қиламан ишлаб ака?
Лекин банк бунга оғзаки рад жавобини берди, шундан сўнг, Борисга тайинланган хизмат текшируви якунланишини айтишди.
Шундан сўнг, мен одатдагидек ишхонага келиб ишлашни бошладим,
аммо, менинг ойлик тушадиган картамни Анорбанк блокдан чиқармади. Ўзингиз билсангиз керак ака, эркак киши оилада рўзғор тебратиши керак. Мен ойлигим тушмаяпти, картам блокда. Рўзғоримга ёрдам беролмаяпман.
Хомиладор умр йўлдошимга тезкор қилинадиган муолажаларга керакли дори-дармон сотиб ололмаяпман. Коммунал тўловларни ҳам тўлолмаяпман.
Бу ишлардан қийналдим, норози бўлиб, яна ишдан бўшаш учун ариза ёздим. Лекин аризамни яна рад қилишди.
Картам ҳалигача блокда. Буни устига ҳар ойнинг 15 санасида аванс пули ҳам менга ташлаб берилмаяпти. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, мени картамни асосиз блокка туширган банкка ҳамда 15 кунлик иш ҳақимни ҳисобламасдан, аванс пулини ташлаб бермаган банк ходимларига чора кўрилишини истайман. Илтимос ёрдам беринг, бу ҳолатларни деб бўлажак туғиладиган фарзандимга зарар етмасин, керакли тезкор муолажаларни қилишим учун менга пулимни беришсин ҳамда картамни блокдан чиқаришсин.
Ушбу мурожаат бўйича Анорбанкдан холис муносабат кутамиз. Валюта курслари — @sberkassakursbot
Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
11.3K viewsedited 07:51