Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 87

2022-09-26 13:29:571 ОКТЯБРДАН ҚОНУНЧИЛИКДА ЯНГИЛИКЛАР

Асакабанк 1 октябрдан банк тарифларига ўзгартириш киритилади. -батафсил-

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади. -батафсил-

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. -батафсил-

18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади. -батафсил-

Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири БҲМнинг 300 бараваригача (90 млн. сўмгача) бўлган танлов эълон қилинади. -батафсил-

Касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади. -батафсил-

Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари берилади. -батафсил-

Қишлоқлардаги чет тилларини ўргатувчи нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратилади. -батафсил-

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади. -батафсил-

юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланади. -батафсил-

Ипотека-банкда мижозларга 2022 йил 1 июлга қадар компенсация ёрдамлари кўрсатилиши орқали ажратилган кредит (лизинг) бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар айланмаси каби кўрсаткичлар тўлиқ бажарилмаган ҳолларда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб компенсация тўловларини тўхтатиш чораларини кўриш белгиланганади. -батафсил-

Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади. -батафсил-

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
9.6K views10:29
Ochish/sharhlash
2022-09-26 09:55:47
#Мурожаат_OFB

Чанг босган Orient Finans Bank'нинг банкомати қачон ишлайди?

Тошкент вилояти Қибрай туман
ҳокимияти атрофидаги банкоматларнинг хизмат кўрсатиш даражаси ўта қониқарсизлиги ҳақида ёзишмоқда.

Марказий банкнинг Тошкент вилоят бош бошқармаси масъуллари бундай ҳолатларга кўз юмиб келяптими? Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси мурожаатни назоратга олиб, @sberkassabot'га хабар беришларини сўраймиз.

Бу жой туманнинг марказий ҳудудларидан бири бўлгани боис, аҳоли туманнинг чекка ҳудудларидан ҳам келиб бу ерда пластик карталарини нақдлаштиришади, оқибатда банкоматларнинг пули жуда тез тугаб қолади.

Қибрай туман ҳокимияти яна ҳам аниқроғи Makro супермаркетининг орқа томонида жойлашган қатор банкоматлар, хизмат кўрсатади. Лекин нақд пулга талабнинг ошиши, вилоят банкоматларнинг вилоят марказида жойлашганлиги сабабли, доим ҳам барча банкоматларда пул бўлмайди. Orient Finans bank ҳам шу банкомати ҳам айнан шу қаторда жойлашган. Ушбу банкоматнинг ишламаётганлигига чамаси ойларча вақт бўлган. Буни банкомат устини қоплаган қалин чангдан ҳам англаш қийин эмас.

Анорбанк ҳам мана бу мижоз масаласини ҳал қилмаган, ушбу мурожаат банк томонидан ўрганилмади. Марказий банк шунга ҳам аралашсинми энди? аралашмагунча ҳал қилмайсизларми?

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
10.4K viewsedited  06:55
Ochish/sharhlash
2022-09-26 08:30:45
Энди вилоятларда ҳам ипотека марказлари очилади

Президентнинг тегишли фармонига асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан йил якунига қадар уй-жойлар ва ипотека кредити олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади ҳамда ушбу ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади.

Илгари бундай марказлар вилоятларда мавжуд эмас эди. Эндиликда, ушбу янги марказлар орқали фуқароларга ипотека хизматлари кўрсатишнинг янгича тизими яратилади ҳамда аҳоли уй-жойни сотиб олиш, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ва уй нархини тўлаш каби масалаларни бир жойда ҳал қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир ҳафта муддатда аҳолига уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ипотека кредити ажратиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қарор қабул қилиниши назарда тутилган.

Ипотека марказлари қандай фаолият юритиши, ўзи нима иш қилиши ҳақида батафсил бу ерда ёзганмиз.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
6.7K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2022-09-25 22:00:25
#табриклаймиз

26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни. Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2021 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига кўра:

26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Ушбу кун билан, Сберкассауз жамоаси халқ хизматида бўлган барча ДХХ ходимларини муборакбод этади!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
5.4K viewsedited  19:00
Ochish/sharhlash
2022-09-25 17:09:08 ​​​Банк тизими ҳафталик янгиликлар дайжести

Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент шаҳрининг "Ўрикзор" савдо мажмуасида янги офисини очди.

Анорбанк 13 сентябрдан норезидент жисмоний шахслар учун банк ҳисобрақамларини ва карталарни очиш қоидалари ўзгарганлигини 19 сентябрь куни хабар берди.

Uzcard Тожикистоннинг "Spitamen Bank"и билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Тез кунда ушбу банк билан Uzcard карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилади.

Асакабанк Tracker автомобилини сотиб олиш учун йиллик 21 фоиз ставкада 5 йил муддатга кредит беришини маълум қилди.

Ҳамкорбанк Ходимлар билан ишлаш менедери лавозимига номзодлар ўртасида танлов эълон қилди.

Туронбанк йиллик 22 фоиз ставкада 18 ой муддатга омонат таклиф қилди.

Банк апельсин иловаси орқали пул ўтказмаларини амалга оширувчилар агар идентификациядан ўтишса, комиссия 0.5 эмас, 0.4 фоизда бўлишини маълум қилди.

Равнақ-банк Evos билан акция ўтказмоқда. Банкнинг visa картаси орқали Evos да тўлов қилганлар, айрим егуликларни иккинчисини текинга олиши мумкин экан.

Ипотека-банк йиллик 22 фоиз ставкада омонат таклиф қилди.

Универсалбанк йиллик 34 фоиз ставкада 3 ой муддатга истеъмол кредитини таклиф қилди.

Халқ банки ЯТТ лар учун йиллик 26 фоиз ставкада 300 млн.сўмгача нақд пулда кредит беришини маълум қилди.

Давр Банк тадбиркорлар учун асосий воситаларни сотиб олишга, 60 ой муддатга йиллик 25 фоиз ставкада кредит беришини маълум қилди.

Тенге банк "PDP Academy" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Алоқабанк контакт марказига ёшларни ишга қабул қилишини маълум қилди.

Ориент Финанс Банк йиллик 28-29 фоиз ставкада 36 ой муддатга 50 млн.сўмгача микроқарз беришини маълум қилди.

Ўзмиллийбанк сентябрь ва октябрь ойларида ушбу ҳаволада кўрсатилган тартиб асосида банкоматлари вақтинча ўчирилишини маълум қилди.

Азия Альянс банк бугунги кундаги фирибгарлик таҳдидлари олдини олиш мақсадида “Аlliance” мобил иловаси Ўзбекистон Республикасидан ташқари ҳудудларда ишлаши вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

Агробанк Бош офис таркибий тузилмаларидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилди.

Ўзсаноатқурилишбанк медиа маркази ҳам банк тизими ҳафталик янгиликлар дайжестини тақдим этди. Қуйидаги тугмани босиш орқали, дайжестни томоша қилишингиз мумкин.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
9.7K viewsedited  14:09
Ochish/sharhlash
2022-09-25 14:22:16 SQB Ахборот хизмати тавсия қилади

SQB Ахборот хизматининг энг навқирон ва жадал ўсаётган лойиҳаларидан бири SQBmedia Youtube канали обуначилари сони 3000 тага, кўришлар сони 200 000 тага яқинлашмоқда.

SQB фаолиятига оид қизиқарли видеомаҳсулотларни юқори сифатда биринчилардан бўлиб кузатиб боришни истасангиз Сизни ҳам сафимизга чорлаймиз!

Каналга обуна бўлиш
https://youtube.com/c/SQBmedia
5.8K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:50:17
Яна бир 18 ёш ўсмирга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Ayollar kiyimlari turkiya” номли канал администратори-номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга киришганлиги, ўзини "Фарангиз" деб таништирган шахсга кўйлак харид қилиш мақсадида мурожаат қилганлиги, "Фарангиз" унга банк картаси маълумотлари ҳамда телефон рақамига келган СМС хабарни унга тақдим этишини сўраганлигини, сўнг жабрланувчи ўзига тегишли банк картаси ва телефон рақамига келган СМС маълумотларини телеграм мессенжери орқали тақдим этганлиги, натижада банк картасида бўлган жами 9 млн.сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Т.Д.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 2004 й.т., Ж.Ж. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
10.1K viewsedited  05:50
Ochish/sharhlash
2022-09-24 17:05:37
#мурожаат_таҳрирсиз

АНОРБАНКНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТИШИДАН НОРОЗИ МИЖОЗ ЁЗМОҚДА

Ассалому алайкум, ака яхшимисиз? Ака бу Анорбанк мижозларини деярли умуман ўйламайди, ўз вақтида муаммони ҳал қилмайди.

Саналарга эътибор беринг ака, ҳалигача умуман тайинли жавоб беришмади. Бу ботида кимлар туради ҳайронман, муаммоларни ҳал қилолмаса ёпиб ташласин ботни.

Ўз вақтидан олдин Анорбанкдан олган кредитларимни ёпганман, умуман кечиктирмаганман, банк кредитларни муддатидан олдин тўлаб, ёпганларга кешбек берарди. Лекин менга кешбек тушмаяпти. Расмий ботига мурожаат қилсам тайинли жавоб ололмаяпман.

Сизларга раҳмат, халқни муаммоларни ҳал қилиб беряпсизлар. Кўп банклар ёқтирмаслиги мумкин, бу бор гап. Банклар ўз ишини вақтида бажарса, меникига ўхшаш мурожаатларга эътибор бериб, мижозга виждонан хизмат кўрсатса бундай мурожаатлар ижтимоий тармоқларга кам чиқарди. Айб хизмат кўрсатиш сифати ёмон банкларда. Сизлар чарчаманглар!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
8.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-09-24 14:36:15
Agrobank yorqin hissiyotlarini bo'lishadi!

Maxsus aksiyaning ikkinchi bosqichi g'olibi, Nexia 3 sohibi — Samarqand shahrining Kattaqo'rg'on tumanidan Jurayev Jasur. Sizni tabriklaymiz!

Eslatib o'tamiz, aksiya 2022-yilning 25-dekabriga qadar davom etadi. Keyingi g'olib Volkswagen e-bora sovrinini yutib olishi mumkin.

Batafsil:
Сайт | YouTube | Facebook | Instagram
9.3K views11:36
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:20:56
Халқ банки пенсионерларга  йиллик 16 фоиз ставкада кафилсиз ва гаровсиз кредит бермоқда

Кредит муддати - 1 йил
Имтиёзли даври - 10 ой
Фоиз ставкаси - 16%
Миқдори - БҲМнинг 4 барабаригача

Ушбу кредитни Халқ банки картаси орқали доимий пенсия олувчи Ўзбекистон  Республикаси фуқаролари олиши мумкин.

Батафсил маълумот

Мурожаат учун 1106 га телефон қилиш ёки @xbcallsupport телеграм профилига ёзиш мумкин.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
11.6K viewsedited  10:20
Ochish/sharhlash