Get Mystery Box with random crypto!

​'OILAKREDIT.UZ' ПЛАТФОРМАСИДА АЙРИМ ЙЎНАЛИШДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХС | The Delusional

"OILAKREDIT.UZ" ПЛАТФОРМАСИДА АЙРИМ ЙЎНАЛИШДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЮРИДИК ШАХСЛАР БЎЛИМИГА КИРИТИЛГАН, ЭНДИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЮРИДИК ШАХС БЎЛИБ КРЕДИТ ОЛИШИ КЕРАКМИ?

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун аризалар онлайн тартибда «оила кредит» платрформаси орқали электрон тарзда юборилиши барчага маълум. Дастур доирасида турли йўналишларда кредитлар ажратилади. жумаладан, Чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, иссиқхона, туризм ва бошқалар.

Энди кредитлар 2 турда яъни, жисмоний шахсларга гаровсиз ва кафилсиз 33 млн.сўмгача берилса, юридик шахсларга эса 225 млн сўмгача гаров (нотурар иншоот, транспорт воситаси, кафил ёки суғурта полиси) орқали берилади.

Жорий йилнинг 15 мартига қадар "Оила кредит" платформаси орқали жисмоний шахсларга туризм йўналишида 33 млн.сўмгача гаровсиз ва кафилсиз оилавий меҳмон уйлари учун кредитларга ариза қолдириш мумкин эди.Бу йўналишда кўплаб фуқароларимиз кредитлар олишган.

Аммо, жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб "оила кредит" платформасида "туризм йўналиши" юридик шахсларга ажратиладиган кредит бўлимига ўтказиб қўйилган. Бу эса ўз навбатида туризм йўналишида юридик шахс сифатида 33 млн.сўм кредит олишга ариза қолдирган фуқарога банкнинг гаров таъминоти талабини юзага келтирмоқда.

Ваҳоланки, ПҚ-104 ва ПҚ-55 сонли қарорларда туризм йўналишида "ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида 33 млн.сўмгача гаровсиз, кафилсиз кредитлар ажратилади" деб белгилаб қўйилган.

Нима сабабдан бундай чалкашлик юзага келмоқда? Жисмоний шахсларни нимага асосланиб юридик шахслар қаторига қўшишган? Платформага масъуллардан изоҳ кутамиз. Қарорда бошқа нарса ёзилганку! Бу усул билан жисмоний шахсларнинг кредит олиш жараёнини атайин секинлаштиришми? Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган жисмоний шахсларга бу тўсқинлик қилмоқда. Масъуллардан изоҳ кутмиз!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|