Get Mystery Box with random crypto!

БАНК ТИЗИМИ ҲАФТАЛИК ЯНГИЛИКЛАР ДАЙЖЕСТИ Ўзсаноатқурилишбанк | The Delusional

БАНК ТИЗИМИ ҲАФТАЛИК ЯНГИЛИКЛАР ДАЙЖЕСТИ

Ўзсаноатқурилишбанк хусусий тадбиркорлик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тезкор "Микро" кредитини йўлга қўйди.
Кредит миқдори 100 000 АҚШ долларигача. Сўмда ёки АҚШ долларида тақдим этилади. Муддати 12 ой, имтиёзли даври 3 ойгача.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди. Июл ойида захиралар қарийб $1 млрдга камайиб, 1 август ҳолатига кўра $34,6 млрдни ташкил этди.

Туронбанк MyTuron мобил иловасининг янгиланган версиясини ишлаб чиқди. Эндиликда, cиз банк офисига келмасдан MyTuron мобил иловасидаги My ID тизими орқали масофадан идентификациядан ўтиб Туронбанк мижозига айланишингиз ва исталган жойдан туриб мобил илова орқали тақдим этилаётган банк хизматларидан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Асакабанк Mastercard онлайн дўконлар учун чегирма эълон қилганини маълум қилди.

Анорбанк картаси бўлмаган мижозлар учун ҳам банк 50 млн.сўмгача микроқарз беришини маълум қилди.

Мадад Инвест Банк йиллик 24 фоиз ставкада омонат таклиф қилмоқда. Ҳозир бу тижорат банклари орасида энг юқори фоизли омонат.

Халқ Банки қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун йиллий 20 фоиз ставкада 50 мингдан 500 минг долларгача кредит беришини маълум қилди.

Давр банк йиллик 21 фоиз ставкада 48 ойгача бўлган муддатга бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши доирасида Ўзмиллийбанк билан Хитойнинг энг йирик Давлат Тараққиёт банки ўртасида қиймати 500 млн.юанга тенг кредит жалб қилиш тўғрисида битим имзоланди.

Апельсин иловасида масофавий идентификациядан ўтиб, HUMO ва UZCARD карталари ўртасида пул ўтказмалари бўйича 0,5% ўрнига "0,4%" ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Универсалбанк йиллик 34 фоиз ставкада кредит карта беришини маълум қилди.

Трастбанк 1 синфга қадам қўяётган болажонлар учун байрам тадбири ташкил қилди.

Гарант банк акциядорлик жамиятининг 2022 йил 17 августдаги 48-сонли Бошқарув Қарорига асосан Улуғбек филиали таркибидаги Самарқанд тумани, Равонак МФЙда жойлашган “Равонак” банк хизматлари маркази фаолияти тугатилди.

Микрокредитбанк логотипини ўзгартирди.

Ипак Йўли Банки автомобил сотиб олиш учун автокрдит олганларга тонировкасини пулини тўлашини маълум қилди.

Ҳамкорбанк Сергели ва Миробод туманларда банк хизматлари марказларини очди.

Агробанк карталари орасида ҳар ой камида 2 млн.сўмдан пул ўтказмаларини амалга оширганлар учун акция эълон қилганди. Эртага соат 15:00 да акция ғолиби аниқланади ва нексия 3 автомобили берилади.

Марказий Банк тўлов тизимлари статистикасини эълон қилди.

Азия Альянс Банк иловасида бошқа банк кредитларини ҳам тўлаш имконияти яратилгани ҳақида хабар берди.

Марказий банк эртага валюталар курсида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берди

Валюта курслари
— @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|