Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 95

2022-08-27 05:47:18
Банк картаси орқали тўловни амалга оширганда: Бизда ва чет элда қандай?

Картангиз пин-коди 4 та 1 ми ёки 4 та 7 ми? Пин-код ўрнатаётганда, ҳаммага таниш бўлган рақамлардан фойдаланманг.

Пин-кодни овоза қилаётганда, бегоналар учун "осон йўл" очиб бераётганингиз ҳақида унутманг!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.8K viewsedited  02:47
Ochish/sharhlash
2022-08-26 20:14:40
МИКРОКРЕДИТБАНК РЕБРЕНДИНГИ -- ЯНГИ ЛОГОТИП НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Микрокредитбанкнинг ребрендинг тадбири бўлиб ўтди. Унда биз ҳам қатнашдик.Тадбирни Микрокредитбанк Бошқаруви Раиси Бутаев Ориф Алибоевич очиб берди.

Тадбирнинг энг кулминацион қисмида Манифест ПРОМО-РОЛИК тақдим этилиб, янги логотип ҳақида маълумот берилди.

Банкнинг янги логотипи нимани англатади?

Янги логотипдаги “М” ҳарфи бу Микрокредитбанк сўзининг БОШ ҳарфини;

Яшил рангдаги элемент бу тўғри танлов, барқарорлик, бирлик, муваффақиятни;

Иккита кўк элемент  бу пойдевор, мустаҳкам ишончни;

Яшил ранг - ўсиш ва ривожланишни;

Кўк ранг эса профессионализм ва тараққиётни ифодалайди.

МКБАНК - бу янги бренд номи сифатида Микрокредитбанкнинг қисқа номланиши ҳисобланади.

Янги шиор: МКБАНК - ФАРОВОН ҲАЁТ ПОЙДЕВОРИ!

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
14.3K views17:14
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:56:42 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ "ОИЛАЛАРГА" 600 МИНГ.СЎМДАН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

(Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида сўзлаган нутқидан)

Камалов Мурат Қаллибекович Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан озод этилди. Президент Кенгес раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди. жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 млрд.сўмга қўшимча равишда 200 млрд.сўм ажратилади.

Аграр соҳадаги масалаларни ҳал қилиш бўйича:

- йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;

- экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 млрд.сўм ва деҳқонларга 50 млрд.сўм ажратиш;

- сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 млн.сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистонда саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида мутасаддиларга:

- Инвесторларга кўмак марказини ташкил этиш, унда қорақалпоғистонлик тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит ва компенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш;

- Инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ер майдонида Саноат технопаркини ташкил этиш;

- Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;

- беш йил муддатга фақат Қорақалпоғистон тадбиркорларига экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашёларни, мамлакатимиз бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш ва бошқа топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида:

- Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;

- 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;

- 2025 йилгача
қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш;

- боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига келгуси беш йилда қўшимча 5 трлн.сўм ажратиш бўйича топшириқлар берилди.

Номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

- бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

- Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

- фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
15.6K views10:56
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:01:17"HAMKORBANK" ЭНДИ СЕРГЕЛИДА ҲАМ БОР!

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг қамровли, сифатли ҳамда қулай банк хизматларини таклиф этиш мақсадида Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўз фаолиятини бошлади. Ҳусусан, 2022 йил 26 август куни “Hamkorbank” АТБнинг янги шаклдаги “Сергели” Банк хизматлари офисининг (БХО) тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросими Банк бошқарув раҳбарияти, Сергели тумани ҳокимияти, ОАВ вакиллари, блогерлар ва бошқа расмий идора вакиллари иштирокида ташкил этилди. Шунингдек, очилиш маросимида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти вакиллари ва банк мижозлари ҳам иштирок этишди.

Очилиш маросимини “Hamkorbank” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Алишер Мухтаров очиб, ташриф буюрган меҳмонларга ушбу янги шаклдаги банк хизматлари офисида мижозлар учун яратилган шароитлар, таклиф этиладиган банк хизмати турлари ва янги технологиялар тўғрисида батафсил маълумот берди. “Сергели” БХОнинг ўзига ҳослиги шунданки, ушбу офис филиал мақомига тенглаштирилган бўлиб, ҳеч қандай филиалга бўй сунмайди ва бош банк кўрсатмасига асосан мустақил фаолият олиб боради.

БХО малакали ходимлар ва замонавий банк технологиялари билан жихозланган ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва ахолига кенг миқёсда барча замонавий банк хизматларини таклиф этади.

“Hamkorbank” АТБ “Сергели” Банк хизматлари офисига мархамат!

“Сергели” БХО манзили:
Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Сергели – 8 мавзеси, 2 – уй.
Алоқа маркази: 1256
Веб сайт: hamkorbank.uz
Телеграм: t.me/Hamkorbankuz
12.6K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:29:42 Ногиронлик пенсиясига иш стажини қўшиб ҳисоблаш йўлга қўйилиши мумкин

24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш максадида ишлаб чиқилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.

Бунда, ногиронлик пенсияси олаётган фуқаро пенсия ёшига етганда ёки боқувчисини йўқотганда ногиронлик пенсиясини олишни давом эттирса (бошқа пенсия турига ўтмаса), I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақтини қўшиб ногиронлик пенсияси қайта ҳисобланмайди.

Қонун лойиҳаси билан 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ҳамда келгусида ҳар 2 йилда ногиронлик пенсия миқдорларини қайта ҳисоблаш амалиёти жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олиш, коррупциоген факторларни келтириб чиқарувчи ҳолатларга барҳам бериш, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадини оширишга хизмат қилади.

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
13.2K views07:29
Ochish/sharhlash