Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-04-23 20:31:03 Ҳафталик янгиликлар дайжести

Markaziy Bank'нинг "Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида"ги низоми қабул қилинди.

Asakabank 25 апрель куни янгиланган шартларлаги автокредит ҳамда микроқарз кредит маҳсулотларини кенг оммага таништириш учун журналистлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларни тадбирга таклиф қилмоқда.

Xalq Bank чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун йиллик 17% ставкада 10 йил муддатга 1 млн евро эквивалентигача кредит ажратишини маълум қилди.

Madad Invest Bank 12 ой муддатга йиллик 5% ставкада АҚШ долларида омонат таклиф қилди.

O‘zmilliybank KIA ва Chery автомобилларини сотиб олиш учун муддатли тўловга 20 ой муддатгача фоизсиз автокредит ажратишни бошлади.

Sanoat Qurilish Bank соврин жамғармаси 100 млн сўм бўлган мантиқий математика фанидан олимпиадада қатнашиш истагида бўлганларга @sqb_olympiadbot орқали рўйхатдан ўтиш мумкинлигини эслатди.

Uzcard кирим ва чиқим маблағларни назорат қилиб бориш учун @CardXabarBot'ни ишга туширди.

MKBank "Mavrid" иловасида картадан картага пул ўтказмалари(p2p) учун 3 млн сўмгача комиссия олинмасилигини маълум қилди.

Asia Alliance Bank автомобил гарови эвазига 50 млн сўмгача микроқарз ажратишни бошлади.

Davr Bank 25 ой муддатга йиллик 24% ставкада омонат таклиф қилди.

Turonbank 18 ой муддатга йиллик 22% ставкада омонат таклиф қилди.

Garant Bank АҚШ долларида 13 ой муддатга йиллик 6% ставкада омонат таклиф қилди.

Anorbank ҳайит байрами муносабати билан 24 апрелгача барча фуқаролар учун Humo Tria картасини бепул беришини маълум қилди.

Qishloq Qurilish Bank микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун 36 муддатгача йиллик 21% ставкада 300 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилди.

Ipak Yo‘li Banki ўзини ўзи банд қилган фуқароларга иккиламчи бозор учун 60 ойгача бўлган муддатга бошланғич тўловсиз автокредит таклиф қилди.

Trastbank "Next Mall"да яни банк хизматлари марказини очди.

Tenge Bank аёл тадбиркорлар учун 48 ой муддатгача йиллик 5% ставкада 364 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилди.

ПФ-88-сонли қарорга асосан, 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи — жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сонли қарори қабул қилинди.

Сешанба кундан чет эл валюталарининг расмий курси:

1 доллар=11 424.87 сўм
1 евро=12 523.94 сўм
1 фунт стерлинг=14 202.26 сўм
1 рубль=139.99 сўм
1 юан=1 660.40 сўм
1 иена=84.81 сўм
1 тенге=25.03 сўм

Бир ҳафта ичида(17-24 апрель) АҚШ долларининг расмий курси умумий ҳисобда 17.09 сўмга арзонлашди!

Банклар бўш иш ўринлари рўйхатини эълон қилди:
Asakabank
Madad Invest Bank
Ziraat Bank Uzbekistan
Tenge bank

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
17.8K viewsedited  17:31
Ochish/sharhlash
2023-04-23 05:26:17 O‘zmilliybank янги турдаги автокредит ажратишни бошлади!

Муддатли тўлов(фоизсиз):
Фоизи—0%
Муддати—20 ойгача
Бошланғич тўлов—30% дан бошланади.

Пасайтирилган фоиз ставкали имтиёзли автокредит:
Фоизи—11% дан
Муддати—5 йилгача
Бошланғич тўлов—25% дан бошланади.
Батафсил маълумот
1344

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
16.2K viewsedited  02:26
Ochish/sharhlash
2023-04-21 04:18:28
Барча мўмин-мусулмонларга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Аввало юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин. Хонадонингиздан файзу барака аримасин.

Ўзбекистон банк тизими шаффофлик, энг тезкор маьлумотлар алмашувлик, энг коррупциядан холи соҳа, энг қулай банк операциялари, энг паст фоиз ставкалари, энг кўп мижозлари учун қулайлик яратиб беришлилик бўйича бутун дунёга ўрнак бўлсин.

Тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул айласин ҳамда келгуси айёмда ҳам бир-биримизни табриклаш насиб этсин.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
10.1K views01:18
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:53:04 Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2023 йилдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сонли қарори қабул қилинди.

Эндиликда, таъминотчилар томонидан етказиб берилаётган маҳсулотлар нархи ички бозор нархлари билан бир хил бўлади.

Ушбу хабарни имтиёзли кредитларни ажратишга масъул банклар, ҳоким ёрдамчилари ҳамда таъминотчиларга етказиб қўйинг.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
20.2K views16:53
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:37:09 Марказий банкнинг "Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида"ги низоми қабул қилинди.

Мазкур Низом банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига
доир талабларни белгилайди
.

Низом қуйидаги боблардан иборат:

1-боб. Умумий қоидалар;

2-боб. Таваккалчиликларни бошқариш тизими;

3-боб. Таваккалчиликларни бошқаришга оид банкнинг ички ҳужжатлари;

4-боб. Банкларда таваккалчиликларни бошқариш маданияти;

5-боб. Таваккалчиликларни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси;

6-боб. Таваккалчиликларни бошқаришга ва ҳисоботларни тайёрлашга мўлжалланган ахборот
тизими;

7-боб. Кредит таваккалчилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар;

8-боб. Ликвидлилик таваккалчилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар;

9-боб. Бозор таваккалчилигини бошқаришга қўйилган талаблар;

10-боб. Банкларда операцион таваккалчиликларни бошқаришга қўйилган талаблар;

11-боб. Комплаенс таваккалчилигини бошқаришга қўйилган талаблар;

12-боб. Якуний қоида.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
15.7K views12:37
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:57:45 Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кунлик ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 24 апрель душанба расман дам олиш куни ҳисобланади. Президент фармонига мувофиқ, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 29 апрель — шанба…
11.4K viewsedited  08:57
Ochish/sharhlash
2023-04-20 10:11:47
Yangilangan mahsulotlar taqdimoti yaqin kunlarda!

Joriy yilning 25-aprelida HAMMA UCHUN mo'ljallangan yangi mahsulotlarni taqdim etamiz: Avtokredit 2.3 va Mikroqarz 2.3.

Bizni kuzatib boring va jonli efirni o'tkazib yubormang!
11.8K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:06:32 24 апрель барча учун расман дам олиш куни!

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун  2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити муносабати билан 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Манба: Расул Кушербаев

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
14.9K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:35:33 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 21 апрель жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан:

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра,
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамнинг биринчи (Эртага - 21 апрел) куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра:

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
22 апрел – шанба (иш куни - Қўшимча ўзгартириш киритилмаса);
23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича).

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда белгиланган:

21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
22 апрел – шанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича 29 апрел – шанба кунидан кўчирилган, яъни 29 апрел куни ишлаб берасиз).

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, эртага ишланмайдиган байрам куни деб эълон қилингани муносабати билан, Ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда:
1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга борувчилар учун махсус автобус йўналишлари ташкил қилинади.
Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
19.9K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:14:43
Тижорат банкларининг соф фойда бўйича кўрсаткичлари! Топ-10

2023 йилнинг 1-чораги якуни бўйича маълумот.

Манба: Revenue.uz

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
26.3K views16:14
Ochish/sharhlash