Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ 21 апрель жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги | The Delusional

РАМАЗОН ҲАЙИТИ 21 апрель жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан:

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра,
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамнинг биринчи (Эртага - 21 апрел) куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра:

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
22 апрел – шанба (иш куни - Қўшимча ўзгартириш киритилмаса);
23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича).

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда белгиланган:

21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
22 апрел – шанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича 29 апрел – шанба кунидан кўчирилган, яъни 29 апрел куни ишлаб берасиз).

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, эртага ишланмайдиган байрам куни деб эълон қилингани муносабати билан, Ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда:
1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга борувчилар учун махсус автобус йўналишлари ташкил қилинади.
Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар