2023-04-16 22:50:13
Ҳафталик янгиликлар дайжести
Markaziy Bank Банк назорати қўмитаси март ойи давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот берди. Унга кўра, 6 та тўлов ташкилоти ҳамда “APEX BANK” ва “HAYOT BANK”га давлат рўйхатидан тўлов ташкилоти ва банк хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берди.
Asakabank юридик шахслар учун 2 млрд сўмгача овердрафт кредит таклиф қилди.
Xalq Banki чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун йиллик 17% ставкада 10 йил муддатга 1 млн еврогача(сўмдаги экавивалентда) кредит беришини маълум қилди.
Davr Bank расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун 5 йил муддатгача автокредит беришини маълум қилди. Бунда дастлабки тўлов 10% дан бошланиб, хорижий автомобиллар учун йиллик 20%, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун йиллик 24%.
Madad Invest Bank расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун 50 млн сўмгача микроқарз ажратишини маълум қилди.
Trastbank Россия Федерациясининг Азия-Инвест Банкида Хитой юанида вакиллик ҳисобварағини очди.
Orient Finans Bank юридик шахслар учун "OFB Corporate" номли янги мобил илова ишлаб чиқди.
Tenge Bank юридик шахслар учун акция эълон қилди. Унга кўра, ушбу банкда ҳисобрақам очган юридик шахсларга ушбу ҳаволада кўрсатилган хизматлар текинга амалга оширилади.
TBC Bank Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганига 3 йил тўлгани муносабати билан, ушбу банкка депозит қўйганларга 3% гача кешбек беришини маълум қилди.
Universalbank 13 ой муддатга йиллик 23% ставкада миллий валютада омонат таклиф қилди.
Agrobank бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит ажратишини маълум қилди. Фоизи йиллик 24% дан бошланади, муддати 5 йилгача.
Turonbank бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит ажратишини маълум қилди. Фоизи йиллик 25%, муддати 4 йилгача.
Asia Alliance Bank иккиламчи бозор учун 60 ойгача бўлган муддагга автокредит ажратишни бошлади. Фоизи 24% дан бошланади.
Qishloq Qurilish Bank йиллик 28% ставкада 50 млн сўмгача микроқарз беришини маълум қилди.
KDB Bank “Internet Banking iDBA” масофавий банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома янгиланганини маълум қилди.
Aloqabank энергия тежовчи қурилмалар сотиб олиш учун йиллик 21% ставкада 60 ой муддатга кредит беришини маълум қилди.
Ipoteka Bank 13 ой муддатга йиллик 6% ставкада хорижий валютадаги омонат таклиф қилди.
MKBank "Mavrid" номли янги мобил илова ишлаб чиқди.
Sanoat Qurilish Bank микроқарз муддатини 4 йилгача узайтирди. Бундан ташқари бошқа банк мижозлари учун ҳам микроқарз ажратишни бошлади.
Душанба кундан чет эл валюталарининг расмий курси:
1 доллар=11 441.96 сўм
1 евро=12 658.24 сўм
1 фунт стерлинг=14 312.75 сўм
1 рубль=140.37 сўм
1 юан=1 669.99 сўм
1 иена=86.36 сўм
1 тенге=25.36 сўм
Бир ҳафта ичида(10-16 апрель) АҚШ долларининг расмий курси умумий ҳисобда 24 сўмга қимматлашди!
Банклар бўш иш ўринлари рўйхатини эълон қилди:
Asakabank
Madad Invest Bank
Ziraat Bank Uzbekistan
Tenge bank
Марказий банк масъул ходими Президентимизнинг “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари юзасидан
тушунтириш берди Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
12.3K viewsedited 19:50