Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-12 14:04:20 Ўзсаноатқурилишбанк онлайн микроқарз шартларини ўзгартирибди!

Эндиликда банк онлайн микроқарзни кафилларсиз қуйидаги шартлар асосида ажратар экан:

12 ойга—27.9%
24 ойга—28.9%
36 ойга—29.9%
48 ойга—30.9%
Миқдори-50 млн сўмгача

Бундан ташқари, онлайн микроқарзни бошқа банк карта эгалари ҳам олиши мумкин.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
13.8K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-04-12 12:59:46
ДХХ Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисини қамоққа олди

Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ДХХ томонидан аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
14.9K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:04:34
Марказий банк огоҳлантирмоқда!

Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга “Markaziy Bank Uzbekistan” номли фойдаланувчидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги ҳақида хабарлар юборилмоқда.

Марказий банк шуни маълум қиладики, мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
16.8K views06:04
Ochish/sharhlash
2023-04-12 06:50:03 «Асакабанк» АЖ Алоқа марказига операторларни Фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида ишга ёллаш бўйича танлов эълон қилади.

Агар зарур кўникмаларга эга бўлсангиз ва Республикамизнинг етакчи Банкларидан бирида ишлашни истасангиз, бу Сиз учун ажойиб имконият!

Номзодларга қўйилган талаблар:
Олий/ўрта махсус таълим;
Рус ва Ўзбек тилларини мукаммал билиш;
Равон нутқ, яхши дикция;
Стрессга бардошлилик;
Мулоқотга тез киришувчанлик;
MS Office дастурлари билан ишлай олиши.

Иш шароитлари:
Тошкент шаҳри марказида жойлашган замонавий офис;
Иш ҳақи+КПИ% (бажарилган иш натижаларига кўра ошиб боради);
Ўзгарувчан иш жадвали;
Фуқаролик ҳуқуқий шатрнома асосида ишга қабул қилиш.

Батафсил маълумот олиш

Резюме юбориш: @asaka_recruiter

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
15.9K viewsedited  03:50
Ochish/sharhlash
2023-04-12 04:21:01 Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин

Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида

Унга кўра:

Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Қонун 10 апрелдан кучга кирди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
17.0K views01:21
Ochish/sharhlash
2023-04-11 10:04:05
Тавсия!

Дўстлар, сизлар учун яхши бир маълумотни бўлишгим келди. Кеча, Asakabank телеграм каналига кириб, банк янгиликларини кузатиб турсам, @Asaka_bank_bot'га кўзим тушди.

Ботга кирганимда, жисмоний ҳамда юридик шахслар учун банк маҳсулотлари дейсизми, банк филиаллари манзиллари дейсизми... Хуллас кредит калькуляторидан тортиб, оператор билан телеграм орқали онлайн савол-жавоб чатлари ҳам мавжуд экан.

Сизлар учун ҳам @Asaka_bank_bot'ни тавсия қиламан дўстлар!

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
17.1K views07:04
Ochish/sharhlash
2023-04-10 13:45:03 Ипотека кредитлари
(Банкларнинг бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

Asakabank
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Фоизи-18 %
Муддати- 20 йил
Бошланғич тўлов-25% дан

Уй-жой таъмирлаш учун
Фоизи- 17%
Муддати- 10 йилгача
Бошланғич тўлов- йўқ
Батафсил маълумот

Xalq banki
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун "Қулай" ипотека кредити
Фоизи—25%
Муддати—15йил
Бошланғич тўлов—26%

Бирламчи бозор учун "Фаровон ҳаёт" ипотека кредити
Фоизи— 18%
Муддати— 20 йил
Бошланғич тўлов— 15%

Уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун "Фаровон ҳаёт" ипотека кредити
Фоизи — 18%
Муддати — 20йил
Бошланғич тўлов — 15%
Батафсил маълумот

MKBank
Бирламчи
Фоизи- 18%
Муддати- 20 йилга
Бошланғич тўлов- 15 %

Иккиламчи
Фоизи- 24 %
Муддати- 15 йил
Бошланғич тўлов- 25 %

Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи- 18 %
Муддати- 20 йил
Бошланғич тўлов- 15%
Батафсил маълумот

Agrobank
Бирламчи бозор учун ипотека кредити
Фоизи—18%
Муддати—20 йил
Бошланғич тўлов—15%

Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити
Фоизи — 18%
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15%

Ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи ипотека кредит
Фоизи — 26%
Муддати — 10 йил
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил маълумот

O‘zmilliybank
Бирламчи
Фоизи- 18%
Муддати- 20 йил
Бошланғич тўлов- 15%

Иккиламчи
Фоизи- 21%, 23%, 24%
Муддати- 10 йил
Бошланғич тўлов- 40%, 30%, 25%

Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи- 18%
Муддати- 20 йил
Бошланғич тўлов- 15%
Батафсил маълумот

Ipoteka bank
Бирламчи
Фоизи- 18%
Муддати- 120-240 ойгача
Бошланғич тўлов- 26%

Иккиламчи
Фоизи- 18%
Муддати- 240 ойгача
Бошланғич тўлов- 26%

Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи-17%
Муддати-120ойгача
Бошланғич тўлов-мавжуд эмас
Батафсил маълумот

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
13.4K views10:45
Ochish/sharhlash
2023-04-10 10:37:12 Админдан тавсия—XAZNA

Шу пайтгача картадан картага пул ўтказмалари, коммунал тўловлар, давлат хизматлари ҳамда ижтимоий хизматлар учун тўловларни амалга оширишда жуда ҳам кўп банк иловаларини ишлатиб кўрдим. Аммо, бугундан XAZNA иловасини ишлатишга қарор қилдим.

Менга ушбу иловани ёққан томони шуки, 5 млн сўмгача Uzcard ва Humo банк карталари ўртасида пул ўтказмалари(p2p) учун комиссия 0% экан.

Бундан ташқари, иловада пенсиялар тўғрисидаги маълумотларни ҳам олиш мумкин. Хуллас, гапирса гап кўп. Иловани юклаб олиб, ўзингиз кўриб чиқинг.

Тўлиқроқ маълумот олиш учун https://t.me/xaznauz каналидаги маълумотларни кўриб чиқсангиз ҳам бўлади.

Юклаб олиш:
Android учун
IOS учун

Реклама эмас!

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
15.6K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:23:08 УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қишлоқ жойларда — *МҲТЭКМ(980 000 сўм) нинг 3,0 баравари (2 940 000) дан кам ва 6,9 баравари (6 762 000)дан юқори бўлмаслиги керак

Шаҳарларда — МҲТЭКМнинг 3,0 баравари (2 940 000)дан кам ва 8,0 баравари (7 840 000)дан юқори бўлмаслиги керак

Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 3,0 баравари (2 940 000)дан кам ва 9,2 баравари (9 016 000) дан юқори бўлиши керак эмас.

МҲТЭКМ: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ҳодими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
6.7K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-04-09 15:50:50 Ҳафталик янгиликлар дайжести

Markaziy Bank ҳафта давомида, 5 та МЧЖ га тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди. Бундан ташқари, "Global Money Week" лойиҳаси доирасида ўқитувчилар ҳамда ёшлар учун танлов эълон қилди.

Asakabank Kia автомобиллари учун 18 ой муддатга 0% ставкада автокредит ажратишни бошлади.

Ipoteka bank йиллик 18% ставкада бирламчи бозор учун ипотека кредит ажратишини маълум қилди.

Trastbank исломий молиялаштириш хизматидан фойдаланиш истагида бўлганларга тез кунда барча саволларга жавоб бериш учун You tube саҳифасида жонли эфир ўтказишини маълум қилди.

Orient Finans Bank йиллик 24-25 фоиз ставкада 3 йилгача бўлган муддатга микроқарз беришини маълум қилди.

Ravnaq-bank карталарига Tinkoff иловаси орқали 20 минг рублгача пул ўтказишда комиссияси 0% эканлигини маълум қилинди.

Turonbank ҳам бошланғич тўлови 15%дан бошланадиган, йиллик 18% ставкада бирламчи бозор учун ипотека кредит ажратишини маълум қилди.

Agrobank бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит ажратишини маълум қилди. Фоизи йиллик 24% дан бошланади.

MKBank рейтинги Moody's томонидан БАРҚАРОР дея баҳоланди.

Hamkorbank электромобиллар учун автокредит ажратишни бошлади. Агар, бошланғич тўловни 40% дан кўп тўласангиз, автокредит йиллик 0% ставкада ажратилади.

Qishloq Qurilish Bank йиллик 28% ставкада 2 йилгача бўлган муддатга 50 млн сўмгача микроқарз ажратишини маълум қилди.

Madad Invest Bank фақат гаров эвазига 50 млн сўмгача микроқарз беришини маълум қилди.

Asia Alliance Bank иккиламчи бозор учун йиллик 24% дан бошланадиган автокредит ажратишни бошлади.

Tenge Bank юридик шахслар учун "Tenge Business" мобил иловасини ишга туширди.

Madad Invest Bank банк бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига вакансия эълон қилди.

Asakabank Комплаенс назорат департаментига, "Худудий менеджер" (Қарши. Қўқон ва Андижон(Асака) филиалларига) лавозимига вакансия эълон қилди.

Qishloq Qurilish Bank Юридик департмент таркибидаги Ҳуқуқий экспертиза бошқармаси 1-тоифали юрисконсульти ва Юридик департамент Талабнома даъво ишларини юритиш бошқармаси 1-тоифали юристконсульти лавозимига вакансия эълон қилди.

Asakabank алоқа марказига "Оperator" лавозимига вакансия эълон қилди.

Душанба кундан чет эл валюталарининг расмий курси:

1 доллар=11 397.04 сўм
1 евро=12 438.73 сўм
1 фунт стерлинг=14 177.92 сўм
1 рубль=137.13 сўм
1 юан=1 659.32 сўм
1 иена=86.54 сўм
1 тенге=25.33 сўм

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
13.9K views12:50
Ochish/sharhlash