Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-03 07:04:05
Эртага Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтади

Маълумот учун, 16 март кунги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Юқорида асосий ставканинг ҳозиргача ўзгариш вақтларини кўришингиз мумкин.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
15.6K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2023-05-02 21:14:24
«Асакабанк» фармацевтика саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Германиянинг Landesbank Baden-Württemberg банки билан 25 миллион евролик шартнома имзолабди.

-батафсил-

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
16.7K views18:14
Ochish/sharhlash
2023-05-02 17:26:59 Президент фармони:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
20.8K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2023-05-01 21:29:32 МКБанк томонидан муаммоли кредитларни сўндирган ҳоким ёрдамчиларига, сўндирган маблағларидан маълум миқдорда рағбат пуллари ажратилиши йўлга қўйилибди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
20.1K views18:29
Ochish/sharhlash
2023-05-01 20:05:39 Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси
кучга кирди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
24.3K views17:05
Ochish/sharhlash
2023-05-01 16:07:29
Ушбу хабарни ўз фарзандлари учун университетни танлаётган танишларингизга юборинг!

«Агробанк» томонидан ташкил этилган Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) Британиянинг нуфузли Ковентри университети дастурлари асосида таълим олишни таклиф этган Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳга айланди.

Иқтидорли талабаларга "Агробанк" грант ўринларини ажратади.

Тафсилотлар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
19.6K views13:07
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:00:56 Бугундан my.gov.uz порталида ипотека субсидиясини бериш хизмати ишга тушди!

2023 йилнинг 1 майидан бошлаб ЯИДХП (my.gov.uz)да "ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш" хизмати  ёқилди.

Эндиликда аризалар кўриб чиқиш жараёнларида қуйидагилар ўзгарди:

субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилди;

субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинди;

бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилди:

ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Маълумот учун, 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
25.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-05-01 06:08:55 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирди.

Яхшилаб танишиб олинглар.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
23.4K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:22:18 Ҳафталик янгиликлар дайжести

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2023 йил 27 апрелда белгиланган бошқарув йиғилиши санасини 4 май кунига кўчирди.

Asakabank 25 апрель куни янгиланган шартларлаги автокредит ҳамда микроқарз жорий қилди. Автокредит расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаганлар учун йиллик 21% дан бошланиб 5 йилгача бўлган муддатга ажратилади. (Батафсил маълумот)

Xazna иловасида 5 млн сўмгача картадан картага(p2p) ўтказмалар учун комиссия 0% эканлиги маълум қилинди.

Madad Invest Bank 24 ой муддатга йиллик 24% ставкада омонат таклиф қилди.

Davr Bank 48 ой муддатга йиллик 32% дан бошлаб, 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф қилди.

Tenge Bank расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаган фуқаролар учун автокредит жорий қилди. Расмий даромага эга фуқаролар учун фоизи 24.9% дан бошланиб 5 йилгача, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун эса йиллик 25.9% дан йилгача. (Батафсил маълумот).

Turonbank расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаган фуқаролар учун автокредит жорий қилди. Расмий даромага эга фуқаролар учун фоизи 24.9% 5 йилгача, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун эса йиллик 25.9% дан 4 йилгача.(Батафсил маълумот).

Sanoat Qurilish Bank SQB Math Olympiad-2023 финалчиларини эълон қилди.

MKBank ва Хусусий Секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси ўртасида 30 млн АҚШ долларлик битим имзоланди.

Ziraat Bank йиллик 24% ставкада 24 ой муддатга омонат таклиф қилди.

KDB Bank тарифларига 5 майдан ўзгартириш киритилиши маълум қилинди.

Anorbank иловаси орқали картадан картага ўтказмаларни амалга оширганлар учун акция эълон қилинди. 20 та ғолибнинг ҳар бирига биттадан Samsung Galaxy A54 берилиши маълум қилинди.

Asia Alliance Bank расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун бошланғия тўловсиз автокредит таклиф қилди. Муддати 5 йилгача.

Qishloq Qurilish Bank мобил иловаси орқали виртуал Visa карта очиш амалиёти жорий этилди.

Orient Finans Bank ипотека кредити миқдорини оширди. Миқдори 816.5 млн сўмгача, фоизи 20% дан бошланади.

Ipoteka Bank 36 ойгача бўлган муддатга йиллик 24% дан бошлаб, 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф қилди.

Trastbank "Trast Muamalat" MCHJ орқали ислом шариатлари асосида насия савдога қандай қилиб машина олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Universalbank йиллик 30% ставкада 36 ой муддатга(ушбу банк ҳисоб рақамига эга бўлган бюджет ташкилотлари ходимлари учун) туризм истеъмол кредитини таклиф қилди.

Clik иловасининг фойдаланувчилари сони 11 млндан ошди.

TBC Bank мобил иловаси 4 млн марта юклаб олинди.

Hayot Bank "PDP" академияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эртадан субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади! Янги меҳнат кодекси ҳам кучга киради!

Президентнинг "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди..

Марказий банк бошқарувининг "Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Душанба кундан чет эл валюталарининг расмий курси:

1 доллар=11 408.01 сўм
1 евро=12 536.26 сўм
1 фунт стерлинг=14 209.82 сўм
1 рубль=141.562 сўм
1 юан=1 647.98 сўм
1 иена=83.78 сўм
1 тенге=25.23 сўм

Бир ҳафта ичида(24-30 апрель) АҚШ долларининг расмий курси умумий ҳисобда 16.86 сўмга арзонлашди!

Банклар бўш иш ўринлари рўйхатини эълон қилди:
Asakabank
Madad Invest Bank
Trastbank Raqamli filiali
Tenge bank

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
18.6K viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2023-04-30 12:41:15
Мадад Инвест Банк Бошқаруви Раиси Аширалиев Отабек Юлдашалиевич референдумда овоз берди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
7.6K views09:41
Ochish/sharhlash