Ҳафталик янгиликлар дайжести Markaziy Bank'нинг 'Банклар ва | The Delusional
Ҳафталик янгиликлар дайжести
Markaziy Bank'нинг "Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида"ги низоми қабул қилинди.
Asakabank 25 апрель куни янгиланган шартларлаги автокредит ҳамда микроқарз кредит маҳсулотларини кенг оммага таништириш учун журналистлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларни тадбирга таклиф қилмоқда.
Xalq Bank чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун йиллик 17% ставкада 10 йил муддатга 1 млн евро эквивалентигача кредит ажратишини маълум қилди.
Madad Invest Bank 12 ой муддатга йиллик 5% ставкада АҚШ долларида омонат таклиф қилди.
O‘zmilliybank KIA ва Chery автомобилларини сотиб олиш учун муддатли тўловга 20 ой муддатгача фоизсиз автокредит ажратишни бошлади.
Sanoat Qurilish Bank соврин жамғармаси 100 млн сўм бўлган мантиқий математика фанидан олимпиадада қатнашиш истагида бўлганларга @sqb_olympiadbot орқали рўйхатдан ўтиш мумкинлигини эслатди.
Uzcard кирим ва чиқим маблағларни назорат қилиб бориш учун @CardXabarBot'ни ишга туширди.
MKBank "Mavrid" иловасида картадан картага пул ўтказмалари(p2p) учун 3 млн сўмгача комиссия олинмасилигини маълум қилди.
Asia Alliance Bank автомобил гарови эвазига 50 млн сўмгача микроқарз ажратишни бошлади.
Davr Bank 25 ой муддатга йиллик 24% ставкада омонат таклиф қилди.
Turonbank 18 ой муддатга йиллик 22% ставкада омонат таклиф қилди.
Garant Bank АҚШ долларида 13 ой муддатга йиллик 6% ставкада омонат таклиф қилди.
Anorbank ҳайит байрами муносабати билан 24 апрелгача барча фуқаролар учун Humo Tria картасини бепул беришини маълум қилди.
Qishloq Qurilish Bank микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун 36 муддатгача йиллик 21% ставкада 300 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилди.
Ipak Yo‘li Banki ўзини ўзи банд қилган фуқароларга иккиламчи бозор учун 60 ойгача бўлган муддатга бошланғич тўловсиз автокредит таклиф қилди.
Trastbank "Next Mall"да яни банк хизматлари марказини очди.
Tenge Bank аёл тадбиркорлар учун 48 ой муддатгача йиллик 5% ставкада 364 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилди.
ПФ-88-сонли қарорга асосан, 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назартўловчи — жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.