Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-04-14 08:16:27
Бугун жонли эфир!

Фаолиятингизни ислом шариати асосидаги молиявий хизматлар, хусусан, мурабаҳа ва насия савдо асосида шакллантирмоқчимисиз? «Trast Muamalat» шўба корхонаси ҳақида саволларингиз борми?

Бироздан сўнг, яъни соат 11:00 да Трастбанкнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларида «Trast Muamalat» фаолиятига оид жонли эфир бўлиб ўтади.

Жонли эфирни банкнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларида кўришингиз мумкин.

Жонли эфирни томоша қилиш

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
12.7K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-04-13 20:07:27
Ҳуқуқшунос ва адвокат Баҳодир Аҳмедовнинг муаллифлик каналини таклиф қилмоқчиман

Каналда сиз қонунлар билан боғлиқ нозик жиҳатларни, маслаҳатларни, мамлакатимизда юз бераётган воқеаларга нисбатан шахсий қaрашларини кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @bahodirahmedoff
15.0K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:18:39 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
20.6K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-04-13 14:38:12
MKBank "Mavrid" номли янги мобиль илова ишлаб чиқибди!

App Store'дан юклаб олиш

Play Market'дан юклаб олиш

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
5.6K views11:38
Ochish/sharhlash
2023-04-13 13:39:02 Яқин кунларда, Асакабанкда жисмоний шахслар учун қулай шартларда автокредит ҳамда микроқарз ажратиш йўлга қўйилади:)

Автокредит олишга шошилмай турамиз:)

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
10.4K views10:39
Ochish/sharhlash
2023-04-13 11:42:13 Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш…
12.9K viewsedited  08:42
Ochish/sharhlash
2023-04-13 11:30:58 Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди

Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН имзоланди.

Унга кўра:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
14.5K views08:30
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:22:33
Электромобиль трендда

Президент Шавкат Мирзиёев
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған номидан юборилган электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.‌‌

Манба

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
12.7K views13:22
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:00:54 "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб, ғолиб бўлмаган 1 309 та лойиҳалар рўйхати шакллантирилди!

Рўйхат билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Маълумот учун, Президент топшириғи билан 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Ғолиб ҳамюртларимизни самимий муборакбод этамиз!

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар
13.0K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 15:10:02
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига бошлиқ тайинланди

Рахмонов Сардоржон Содиқжонович
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағалликни қисқартириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

С.Рахмонов тайинловга қадар Наманган вилояти Давлатобод тумани "Тадбиркор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган. Шунингдек, у "Келажак лидерлари" дастурининг 1-мавсуми битирувчиси ҳисобланади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|
13.2K views12:10
Ochish/sharhlash