Get Mystery Box with random crypto!

REPORTER

Telegram kanalining logotibi reporter_uzbekistan — REPORTER R
Telegram kanalining logotibi reporter_uzbekistan — REPORTER
Kanal manzili: @reporter_uzbekistan
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 146
Kanalning ta’rifi

Кундалик иқтисодий янгиликлар канали
Банк тизимидаги муаммоларини йўллаш учун: @reporter_uzb_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-11-24 18:29:44 Энергетикларга чора кўриладими?

Узун-қулоқ гапларга қараганда, президент Шавкат Мирзиёев "Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги" юзасидан кенгайтирилган видеоселектор ўтказаяпти экан.

Қизиқ, бу тадбирга Энергетика вазирлиги мутасаддилари ҳам таклиф этилганмикин?

Бундай ўйлаб кўрсангиз, тадбиркорликнинг ривожи учун ҳар қанча имтиёз берилса ҳам, ҳар қанча елкасига уриб қўйилса ҳам, - электр бўлмаса, наф бермайди! Электр – тадбиркорликни тараққий эттирувчи асосий манба!

Аҳолининг кутгани – тадбиркорликни ривожлантиришни қўятурайлик – президент мамлакат тақдирини хавф остига қўяётган, неча ўн йилларки, инвестиция деса миллионлаб инвестицияларни олаётган, аммо ишида ўзгариш бўлмаётган, ўттиз йилдирки, бир хил қўшиқни куйлаб келаётган энергетикларга нисбатан бирор чора кўрармикин?..

Яна бир гап: бугун Президентнинг иқтисодий масалалар блоки маслаҳатчисининг ўринбосари Г.Саидова мамлакатдаги энергетик танқисликни сезиб, иккинчи даражали раҳбарлар билан электроэнергетика соҳасидаги дебитор-кредиторлик масалаларини муҳокама қилибди. Ҳечдан кўра кеч бўлсаям яхши-ю, лекин манбанинг ўзи бўлмаса, дебиторлик-кредиторликни муҳокама қилгандан не наф?

Вазирлик ходимлари эса журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этишибди. Буларнинг ҳаммаси халқни қийнаётган муаммо бўйича ишлар олиб борилаётганини намойиш этиш учун - бошқа нарса эмас. Бу муаммолар бўйича тестлар анча аввал ташкиллаштирилиши керак эди. Не бўлганда ҳам президент бу имитацияларга ишонармикин ё ўзининг ҳушёр баҳосини берармикин? Кутамиз...

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
255 views15:29
Ochish/sharhlash
2020-11-24 09:14:24 Мамлакат тақдири энергетиклар қўлида

Мамлакатнинг тўрт тарафидан янграётган энергетик танқислик ва унинг оқибатларини кўз олдимга келтириб, танамда, шууримда ҳис этиб, мамлакат қил устида, деган тўхтамга келдим.

Кеча Интернет тармоғида Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг “Свет” ўчганда ҳудудий диспетчерни сўкиш тўғри эмас, у йўқ нарсани бера олмайди”, деб номланган суҳбати тарқалди.

Жуда тўғри фикр ва дарров савол туғилади: электр йўқлигида энергетика вазирлиги раҳбарларини бўралаб сўксак рухсат берасизми?

Келинг, сизни сўкмайлик-да, кеча биргина ҳудудда электр узилиб қолгани учун Япония бош вазирининг халқдан қўлини кўксига қўйиб узр сўраганини бир кўз олдингизга келтиринг. Нега энергетика вазирлиги раҳбарлари шундай қилмаяпти. Бутун бошли бир мамлакатда электр ўчиб-ёнаверса, бу мамлакатнинг хавфсизлик даражаси қай аҳволда қолаяпти?

Наҳот, мамлакат тақдири, миллат тақдири тўртта чўпчакчини лавозимига тенг бўлса?!

Хўжаев жаноблари энергетика танқислигини истеъмол ошиши билан талабнинг ошиши билан оқлайди. Бу ҳеч бир асоссиз оқлов. Агар талаб ва ишлаб чиқариш ўртасидаги пойгада энергетика соҳаси ортда қолаётган бўлса, бунинг учун биринчи навбатда вазирлик жавоб беради.

Ҳурматли вазир ўринбосари: ҳаёт бир жойда тўхтаб қолган эмас. Ҳаёт ривожланишда! Бу нарса вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясида: “Келгусида республикада электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши, деб битилган. Эҳтиёжни билар экансиз, нега тараддудни вақтида кўрмадингиз? Бу истеъфо учун 100 фоизлик асос эмасми?

Вазир ўринбосари ўзини, раҳбариятини ишлаган қилиб кўрсатади: “ҳолбуки асосий вақтимиз жойларда, ишлаб чиқариш объектларида ўтади”. Тўғри, улар тиним билмай ишлаётгандир? Лекин бошқа нарса ҳам аёнки, қўлидан иш келмайдиган одам минг тиртанглагани билан айтилган ишни бажаролмайди. Раҳбарият жойларда, объектларда юравериши мумкин. Бундай самарасиз юришдан кимга фойда?!

“Совуқ кунларда истеъмол каррасига ошади, бизнинг аксарият уйларимиз, биноларимизда иситиш қолоқ даражада. Ҳамма электр иситкичларни ёқади, юклама кескин ортади”. Жаноб Хўжаев, сиз, ҳойнаҳой осмондан тушмагансиз-ку, бу ҳол қарийб ўттиз йилдан бери давом этиб келаяпти-ку. Энергетика тараққиёти, яъни сизни концепциянгиз айни қусурни баратараф этишни кўзда тутмайдими?”

Хўжаев эски қўшиқни янги оҳангларда такрорлайди ва вазирлик фаолиятини оқлагандай бўлади: “газ етказиб бериш муаммоларига келсак, биздагидек (яъни собиқ иттифоқнинг аксарият давлатларидек) газ етказиб бериш тизими дунёда йўқ, бу самарасиз тизим, йўқотишлар ҳаддан ташқари кўп”. Йўқотишларнинг кўплиги ҳақидаги гапни ўттиз йилдан бери эшитаман. Энергетика соҳасига киритилаётган инвестициялар шу ҳолатни тузатишга сарфланмаса, кон қазиб ётишдан не наф?

Вазир ўринбосарининг “мавсумий чекловларнинг ўрнатилиши газ қазиб олиш ҳажмига боғлиқ эмас”лигини қандай тушуниш мумкин? Менимча, талабнинг ошиши мавсумий чекловни келтириб чиқарса керак. Талаб бир зайл бўлса, нега чеклов ўрнатилади?

Талабнинг ошиши газ қазиб олиш ҳажмини оширишни талаб этмайдими? Оддийгина мантиқ: аслида танқислик нимадан келиб чиқади?

Вазирлик электр танқислигини шу пайтгача истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмаслиги билан изоҳлаб келарди. АСКУЭ тизими ўрнатилса, электр таъминотида узилишлар бўлмаслиги уқтирилди. Ҳозиргача истеъмолчиларнинг 52 фоизи шу тизимга ўтказилибди. Мухбирнинг АСКУЭнинг фойдаси ҳақидаги саволига вазир ўринбосари нима деб жавоб бергани ҳам қизиқ: “тизимнинг натижадорлиги 2021 йилда ўз самарасини кўрсатади”. Э-воҳ, бу қандай вазирликки, қилаётган ишининг оралиқ натижаларини ҳам мониторинг қилиб бормаса?

Хуллас, энергетика соҳаси коллапс ҳолатда. Соҳа жарроҳларга муҳтож.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
877 viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2020-11-23 07:41:19 Суғурта тўғрисидаги фикрларимизга илова

“Ўзбекистонда аҳолига суғурта хизматлари кўрсатиш даражаси паст, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Абдурасулов. - Дунёда аҳоли жон бошига суғурта мукофотлари 847 еврони ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 5 еврога тенг”.

Депутат қайд этшича, Ўзбекистонда суғурта тўловларининг камлигига уч асосий сабаб мавжуд. Биринчидан, компаниялар ўртасида рақобат муҳити йўқ.

Иккинчидан, тарифлар ҳамон баланд. Учинчидан эса, кўрилган зарарни қоплаб бермаслик ҳолати ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Депутатнинг суғурта бозори ҳақидаги қарашлари кўп жиҳатдан бизнинг фикрларимизни тасдиқлайди.

“Зарарни қопламасликнинг сабаби – ҳар бир суғурта ташкилоти шартномани ўзига мослаштириб тузиб олади ва мижозларнинг манфаатлари иккинчи даражали бўлиб қолган”, - деб ёзади депутат.

Депутат таъкидлашича, суғурта бозори ривожига, ҳаётни суғурта қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини қамраб олувчи йўналишларнинг ривожланмагани, аҳолининг суғурта хизматларига бўлган ишончи жуда пастлиги, менежментнинг сустлиги ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳонгир Абдурасулов суғурта соҳаси тўғрисидаги фикр юритар экан, экспертларнинг бугунги кунда Ўзбекистонда эҳтимолий суғурта объектларининг 1 фоиздан ками суғурта қилинаётганини тилга олади.

Ваҳоланки, “ривожланган давлатларда эса бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил қилади.

Суғурталовчилар таклиф қилаётган хизматлар тури 50 хил атрофида ва бу хорижникидан бир неча баробар кам”.

Бу соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушида ҳам акс этмоқда. “Саноати ривожланган давлатларда суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8-10 фоизни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич 3 фоиз бўлса, Ўзбекистонда 0,4 фоиздан ҳам ошмайди”,- деб ёзади Ж.Абдурасулов.

Депутат суғурта фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик базаси ҳам ислоҳга муҳтожлигини таъкидламоқда.
124 views04:41
Ochish/sharhlash
2020-11-21 15:48:39 S&P агентлиги Ўзбекистоннинг умумий суғурта сектори хатарларини юқори баҳолади

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги умумий суғурта секторининг саноат ва мамлакат хатарларини юқори деб ҳисобламоқда.
Aгентлик таҳлилчилари худди шундай баҳони Россия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Кения ва Туркиядаги суғурта соҳасига ҳам беришмоқда.

Ўзбекистоннинг суғурта соҳасига берилган баҳони ўқиётиб, хаёлдан авваламбор эҳ-ҳа шундай соҳа ҳам бор-а, деган фикр ўтди. Чунки Агросуғуртадан бошқа суғурта компанияси борлигини билмайман.

Айтмоқчи, машина харид қилиш учун кредит олаётганимда банкдан аллақандай суғурта компанияси билан шартнома имзолашга мажбурлашган эди. Номи ҳам эсимда қолмаган. Ҳозир ҳам машина бошқарарканман, қайси компанияга суғурта қилганимни билмайман. Суғурта компанияси жонимни эмас, машинамни суғурта қилган.

Бу – менинг, ҳар куни газет-журнал, интернет нашрларни кузатиб борадиган одамнинг фикри. Бошқаларни ҳам суғурта соҳасидаги билганлари меникидан ошиб тушмаса керак. Хуллас, бу соҳани Нима хизмат кўрсатишини ҳам билмайман.

Мақолани давомини ўқиш https://telegra.ph/REPORTER-11-21
151 views12:48
Ochish/sharhlash
2020-11-14 08:53:20 Нима бизга Тожикистону Қирғизистон

Ўзбекистон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш рейтингида 141 мамлакат ичида 43-ўринни эгаллади.

Мазкур рейтинг (Basel AML Index), маълумки, Базель давлат бошқаруви институти томонидан тузилади.

Ўзбекистон 5,71 балл тўплаб, Тожикистон ва Қирғизистонни ортда қолдирди. Бизни юпатадигани Қозоғистоннинг кўрсаткичи – қозоқ бовурларимиз 71-ўринни эгаллаган ва бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Экспертларнинг фикрига кўра, пул ювишга қарши курашишда Эстония, Aндорра, Финляндия ва Болгарияда яхши ишлар олиб борилмоқда.

Рейтинг бешта мезон асосида тузилади: жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш тизимининг сифати, порахўрлик ва коррупция даражаси, молиявий шаффофлик ва стандартлар, ижтимоий шаффофлик ва ҳисобдорлик, ҳуқуқий ва сиёсий хатарлар.

Ушбу беш йўналишдаги кўрсаткичлар 15 та манба - FATF, Transparency International, Жаҳон банки, Жаҳон иқтисодий кенгаши каби нуфузли ташкилотлар маълумотларига асосланиб тузилади.

Базель давлат бошқаруви институти расмий ва очиқ манбаларга, эксперт хулосаларига асосланиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш индекслари тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этадиган, шунингдек, дунё бўйлаб ноқонуний молиявий оқимларни таҳлил қиладиган халқаро ташкилотдир.

Ҳушёр фуқаролик мавқеига эга ватандошларимиз республикамизда жиноий фаолиятдан олинган даромадлар қандай суръатларда легаллаштирилаётганидан сизни хабардор қилиб бормоқда. Атрофимизда кечаётган жараёнларни кузатиб, фош этилаётган маълумотларга эътиборсизлик мамлакатимизнинг бизнес муҳит даражасини белгилаб берувчи бу рейтингдаги ўрни яқин орада яхшиланишига умид уйғотмайди. Аҳён-аҳён бир марталик ўтказиладиган тадбирлар, мажлислар ва бошқа имитациялар рейтингни яхшиламайди.

Чўнтагидаги 100 доллари билан чет элда фирма очиб, даромадларини солиқдан яшириб, қалбаки шартномалар асосида қилинмаган иш учун пул ундириб бойиган ватандошларимиз инвестиция ниқоби остида йирик давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Давлат эса уларни уялмай-нетмай, охирини ўйламай ишбилармон сифатида тақдим этиб, елкасини силамоқда. Ноқонуний топилган пул маблағларини легаллаштириш мамлакатимиздаги бизнес муҳитни бузадиган асосий жиҳатдир, хорижий инвестициялар йўлига тўғаноқдир. Аҳолининг давлат институтларига бўлган ишончсизлиги асосидир. Мамлакатнинг маданийлик даражасини белгиловчи омиллардан биридир.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
230 viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash
2020-10-26 13:20:28 “Ўзбекгидроэнерго” – биринчи

Республикамиздаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ биринчи бўлиб, катта учликка кирувчи “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг кредит рейтингига эга бўлди.

“Ўзбекгидроэнерго”нинг халқаро бозорларга чиқиш ҳаракати ва бу йўналишдаги муваффақияти нафақат компания ишчи-хизматчилари, балки халқимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига ҳам оптимистик руҳ бағишлади.

“Бу “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 21 июлдаги “Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон қарорлари ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилган ишлар самараси”, деди акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари Равшан Байкулов.

Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ижро аппарати тизимида жорий йилнинг март ойида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари”(МҲХС) бўлими ташкил этилиб, дунёнинг етакчи “тўртлик” аудиторлик ташкилотига кирувчи “PricewaterhouseCoopers” халқаро аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорлик асосида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ молиявий фаолияти халқаро стандартлар талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизим корхоналарининг 2017-2019 йиллар МҲХС асосида тайёрланган “биринчи татбиқ этилган” консолидацияланган (умумлашган) молиявий ҳисоботига “PricewaterhouseCoopers” халқаро аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси олинди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ўзининг молиявий барқарорлиги ва инвестицион жозибадорлигини аниқлаш, халқаро кредит рейтингини олиш учун “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатди.

Агентлик экспертлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий ҳолатини ўрганди, балки унинг корпоратив бошқарув тизимини, бизнес стратегиясини, ички норматив ҳужжатларининг юритилиши ва бошқа йўналишларни чуқур таҳлил қилди.

“Fitch Ratings” “Ўзбекгидроэнерго” АЖга “B+” (барқарор) даражадаги халқаро кредит рейтингини тақдим этди.

Мазкур рейтинг даражаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖни халқаро инвестиция бозорида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитади.

Тақдим этилган рейтинг баҳоси “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга шароит яратади ҳамда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда хорижий кредит ва инвестицияларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имконини беради.

Компания пресс-релизида таъкидланишича, “Fitch Ratings” томонидан тақдим этилган халқаро рейтинг (“B+” (барқарор)) келгусида “Ўзбекгидроэнерго”нинг ўз евробондларини Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштиришида яхши шароит яратади.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
263 views10:20
Ochish/sharhlash
2020-10-22 13:41:34 Марказий банкнинг инфляция ҳақидаги изоҳлари ишонарлими?

Марказий банк
ёз мавсумида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойида инфляциянинг маълум даражада тезлашиши кузатилгани ва 11,7 фоизни ташкил этганини очиқлади.

Сентябрь ойида инфляция суръатларининг августга нисбатан тезлашиши, асосан, карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг ялпи талабнинг тикланиши, мавсумий омиллар ва айрим асосий товарлар нархларининг ўсишига боғлиқлиги билан изоҳланди.

Мева ва сабзавотлар нархларининг йиллик ўсиши сентябрь ойида 13,9 фоизни ташкил этди. Сентябрнинг охири ҳамда октябрь ойида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг (шакар - 19,9 фоиз, кунгабоқар ёғи - 17,9 фоиз, ун - 2,6 фоиз) ўсиши сезиларли даражада тезлашди.

Марказий банк бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирларни инобатга олиб, “инфляцияни оширувчи ушбу омилларнинг таъсири қисқа муддатли характерга эга бўлиши ҳамда узоқ муддатли инфляция трендига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги кутилмоқда”, деб хулоса қилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари жорий йилнинг август ойига нисбатан сезиларли ўзгаришларсиз қолди. Шу билан бирга, сезилган инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар амалдаги инфляцияга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Марказий банк фикрича, Респондентлар буни биринчи навбатда, пандемия таъсири, монопол товар ва хизматлар нархларининг қимматлашуви ҳамда рақобат муҳитининг ёмонлашуви билан изоҳлашмоқда.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
438 views10:41
Ochish/sharhlash
2020-10-22 13:23:28 Инфляцияни оширувчи хатарлар санаб ўтилди

Марказий банкнинг матбуот хабарида келгуси ойларда, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг юзага келиш эҳтимолини паст даражада сақланиб қолишини қайд этмоқда.

Асосий хатарлар пандемиянинг кенг тарқалиши, чеклов чораларининг жорий этилиш кўлами, асосий савдо-ҳамкор давлатларда ишбилармонлик фаоллигининг тикланиб бориш тезлиги ҳамда жаҳон бозоридаги нархлар конъюктураси билан боғлиқ.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мавсумий омиллар туфайли ошиши мумкин. Марказий банк буни олдини олиш учун керакли ҳажмдаги товарлар таклифини барқарор даражада таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, дейди. Марказий банк фикрича, булардан ташқари, ишлаб чиқариш занжири ва логистика каналларининг секинроқ тикланиши ҳам нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
309 viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2020-10-22 13:15:49 Сўм тўққиз ойда 1,5 фоиз қадрсизланган

III чоракда иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Банклараро пул бозорида депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари сентябрь ойида йиллик 14,8 фоизни ташкил этди.

Жорий йил сентябрь ойида асосий ставканинг пасайтирилиши, пул бозоридаги операциялар ҳажмининг ошиши ҳамда фоиз ставкаларнинг мақбул даражасини таъминлаш бўйича амалга оширилган чоралар иқтисодиётда фоиз ставкаларининг бир маромда пасайиб боришини таъминлади.

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалар жорий йил сентябрь ойида 19,8 фоизгача пасайди.
Марказий банк ҳисобларига кўра, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги банк депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалар эса сентябрь ойида 17,3 фоизни ва юридик шахсларники бўйича 14,8 фоизни ташкил этган.

Миллий валютанинг алмашув курси борасида тўхталар экан, Марказий жорий йил III чорагида сўм 1,5 фоизга қадрсизлангани, 2020 йилнинг 9 ойи давомида алмашув курси девальвацияси 8,6 фоизни ташкил этгани тан олди.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
280 views10:15
Ochish/sharhlash
2020-10-22 13:10:09 Марказий банк иқтисодий фаоллик ошганини қайд этмоқда

Марказий банк 2020 йилнинг III чорагида иқтисодий ўсишнинг босқичма-босқич тикланиши ва иқтисодий фаолликнинг жонланиши тенденциялари кузатилаётганини баён этди.

III чоракда иқтисодий ўсиш I ярим йилликка нисбатан бироз тезлашиб, 0,4 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, яқин орада иқтисодий ўсиш дастлабки ҳисоб-китобларга нисбатан паст бўлиши прогноз қилинмоқда.

Буни МБ уй хўжаликлари даромадларининг карантин даврида пасайгани, истеъмолдаги эҳтиёткорона ёндашув ва иқтисодиёт айрим тармоқларининг тўлиқ тикланмагани билан боғламоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажми 2,7 фоиз бандга қисқарган бўлса, кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати 1,8 фоизгача пасайган. Қишлоқ хўжалигида эса, аксинча, ижобий динамика кузатилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан тезлашгшан ва 3,4 фоизни ташкил этган.

Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган ўтказмаларнинг умумий сонида ҳам акс этган. Июль-август ойларидаги пасайишдан сўнг сентябрь ойида ўтказмалар ўтган ойга нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Сентябрь ойида нақд пул кўринишидаги тушумлар ва бошқа даромадлар ҳажми ўтган ойга нисбатан 23,2 фоизга ошган.

2020 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиш суръати 1-1,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan
240 views10:10
Ochish/sharhlash