Get Mystery Box with random crypto!

Суғурта тўғрисидаги фикрларимизга илова “Ўзбекистонда аҳолига | REPORTER

Суғурта тўғрисидаги фикрларимизга илова

“Ўзбекистонда аҳолига суғурта хизматлари кўрсатиш даражаси паст, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Абдурасулов. - Дунёда аҳоли жон бошига суғурта мукофотлари 847 еврони ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 5 еврога тенг”.

Депутат қайд этшича, Ўзбекистонда суғурта тўловларининг камлигига уч асосий сабаб мавжуд. Биринчидан, компаниялар ўртасида рақобат муҳити йўқ.

Иккинчидан, тарифлар ҳамон баланд. Учинчидан эса, кўрилган зарарни қоплаб бермаслик ҳолати ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Депутатнинг суғурта бозори ҳақидаги қарашлари кўп жиҳатдан бизнинг фикрларимизни тасдиқлайди.

“Зарарни қопламасликнинг сабаби – ҳар бир суғурта ташкилоти шартномани ўзига мослаштириб тузиб олади ва мижозларнинг манфаатлари иккинчи даражали бўлиб қолган”, - деб ёзади депутат.

Депутат таъкидлашича, суғурта бозори ривожига, ҳаётни суғурта қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини қамраб олувчи йўналишларнинг ривожланмагани, аҳолининг суғурта хизматларига бўлган ишончи жуда пастлиги, менежментнинг сустлиги ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳонгир Абдурасулов суғурта соҳаси тўғрисидаги фикр юритар экан, экспертларнинг бугунги кунда Ўзбекистонда эҳтимолий суғурта объектларининг 1 фоиздан ками суғурта қилинаётганини тилга олади.

Ваҳоланки, “ривожланган давлатларда эса бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил қилади.

Суғурталовчилар таклиф қилаётган хизматлар тури 50 хил атрофида ва бу хорижникидан бир неча баробар кам”.

Бу соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушида ҳам акс этмоқда. “Саноати ривожланган давлатларда суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8-10 фоизни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич 3 фоиз бўлса, Ўзбекистонда 0,4 фоиздан ҳам ошмайди”,- деб ёзади Ж.Абдурасулов.

Депутат суғурта фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик базаси ҳам ислоҳга муҳтожлигини таъкидламоқда.