Get Mystery Box with random crypto!

Инфляцияни оширувчи хатарлар санаб ўтилди Марказий банкнинг м | REPORTER

Инфляцияни оширувчи хатарлар санаб ўтилди

Марказий банкнинг матбуот хабарида келгуси ойларда, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг юзага келиш эҳтимолини паст даражада сақланиб қолишини қайд этмоқда.

Асосий хатарлар пандемиянинг кенг тарқалиши, чеклов чораларининг жорий этилиш кўлами, асосий савдо-ҳамкор давлатларда ишбилармонлик фаоллигининг тикланиб бориш тезлиги ҳамда жаҳон бозоридаги нархлар конъюктураси билан боғлиқ.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мавсумий омиллар туфайли ошиши мумкин. Марказий банк буни олдини олиш учун керакли ҳажмдаги товарлар таклифини барқарор даражада таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, дейди. Марказий банк фикрича, булардан ташқари, ишлаб чиқариш занжири ва логистика каналларининг секинроқ тикланиши ҳам нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan