Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банкнинг инфляция ҳақидаги изоҳлари ишонарлими? Марк | REPORTER

Марказий банкнинг инфляция ҳақидаги изоҳлари ишонарлими?

Марказий банк
ёз мавсумида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойида инфляциянинг маълум даражада тезлашиши кузатилгани ва 11,7 фоизни ташкил этганини очиқлади.

Сентябрь ойида инфляция суръатларининг августга нисбатан тезлашиши, асосан, карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг ялпи талабнинг тикланиши, мавсумий омиллар ва айрим асосий товарлар нархларининг ўсишига боғлиқлиги билан изоҳланди.

Мева ва сабзавотлар нархларининг йиллик ўсиши сентябрь ойида 13,9 фоизни ташкил этди. Сентябрнинг охири ҳамда октябрь ойида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг (шакар - 19,9 фоиз, кунгабоқар ёғи - 17,9 фоиз, ун - 2,6 фоиз) ўсиши сезиларли даражада тезлашди.

Марказий банк бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирларни инобатга олиб, “инфляцияни оширувчи ушбу омилларнинг таъсири қисқа муддатли характерга эга бўлиши ҳамда узоқ муддатли инфляция трендига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги кутилмоқда”, деб хулоса қилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари жорий йилнинг август ойига нисбатан сезиларли ўзгаришларсиз қолди. Шу билан бирга, сезилган инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар амалдаги инфляцияга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Марказий банк фикрича, Респондентлар буни биринчи навбатда, пандемия таъсири, монопол товар ва хизматлар нархларининг қимматлашуви ҳамда рақобат муҳитининг ёмонлашуви билан изоҳлашмоқда.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan