Get Mystery Box with random crypto!

S&P агентлиги Ўзбекистоннинг умумий суғурта сектори хатарларин | REPORTER

S&P агентлиги Ўзбекистоннинг умумий суғурта сектори хатарларини юқори баҳолади

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги умумий суғурта секторининг саноат ва мамлакат хатарларини юқори деб ҳисобламоқда.
Aгентлик таҳлилчилари худди шундай баҳони Россия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Кения ва Туркиядаги суғурта соҳасига ҳам беришмоқда.

Ўзбекистоннинг суғурта соҳасига берилган баҳони ўқиётиб, хаёлдан авваламбор эҳ-ҳа шундай соҳа ҳам бор-а, деган фикр ўтди. Чунки Агросуғуртадан бошқа суғурта компанияси борлигини билмайман.

Айтмоқчи, машина харид қилиш учун кредит олаётганимда банкдан аллақандай суғурта компанияси билан шартнома имзолашга мажбурлашган эди. Номи ҳам эсимда қолмаган. Ҳозир ҳам машина бошқарарканман, қайси компанияга суғурта қилганимни билмайман. Суғурта компанияси жонимни эмас, машинамни суғурта қилган.

Бу – менинг, ҳар куни газет-журнал, интернет нашрларни кузатиб борадиган одамнинг фикри. Бошқаларни ҳам суғурта соҳасидаги билганлари меникидан ошиб тушмаса керак. Хуллас, бу соҳани Нима хизмат кўрсатишини ҳам билмайман.

Мақолани давомини ўқиш https://telegra.ph/REPORTER-11-21