Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк иқтисодий фаоллик ошганини қайд этмоқда Марказ | REPORTER

Марказий банк иқтисодий фаоллик ошганини қайд этмоқда

Марказий банк 2020 йилнинг III чорагида иқтисодий ўсишнинг босқичма-босқич тикланиши ва иқтисодий фаолликнинг жонланиши тенденциялари кузатилаётганини баён этди.

III чоракда иқтисодий ўсиш I ярим йилликка нисбатан бироз тезлашиб, 0,4 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, яқин орада иқтисодий ўсиш дастлабки ҳисоб-китобларга нисбатан паст бўлиши прогноз қилинмоқда.

Буни МБ уй хўжаликлари даромадларининг карантин даврида пасайгани, истеъмолдаги эҳтиёткорона ёндашув ва иқтисодиёт айрим тармоқларининг тўлиқ тикланмагани билан боғламоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажми 2,7 фоиз бандга қисқарган бўлса, кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати 1,8 фоизгача пасайган. Қишлоқ хўжалигида эса, аксинча, ижобий динамика кузатилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан тезлашгшан ва 3,4 фоизни ташкил этган.

Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган ўтказмаларнинг умумий сонида ҳам акс этган. Июль-август ойларидаги пасайишдан сўнг сентябрь ойида ўтказмалар ўтган ойга нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Сентябрь ойида нақд пул кўринишидаги тушумлар ва бошқа даромадлар ҳажми ўтган ойга нисбатан 23,2 фоизга ошган.

2020 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиш суръати 1-1,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan