Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллуд то | Расмий хабарлар I Официальные новости

Бугун Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Бобур — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; Бобурийлар сулоласи асосчисидир.

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган». Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди». Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official