Get Mystery Box with random crypto!

​Вирусга қарши препарат ёки антибиотик: шамоллаш ва гриппда қа | Расмий хабарлар I Официальные новости

Вирусга қарши препарат ёки антибиотик: шамоллаш ва гриппда қайси бирини танлаш керак?

"Дори-дармон" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати мавсумий нафас олиш йўллари касалликларидан ҳимояланиш бўйича фойдали маълумотларни тақдим этди.

Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.

Шамоллаш баъзан грипп билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.

Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди.

Aнтибиотиклар керакми?
Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.

Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.

Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official