Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий асосла | Расмий хабарлар I Официальные новости

2022 йилда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган

Кеча, 11 май куни Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни яна-да жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент фармон ва қарорлари, шунингдек, 2022/2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурда белгиланган вазифалар ижросининг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандликларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, турли зўравонликлардан асраш ва бошқа долзарб масалаларнинг ҳуқуқий ва институционал ечимлари йўлида муҳим чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2022 йилда ушбу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш мақсадида 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Мажлисда, шунингдек, Республика комиссияси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини тузиш, уларнинг мутахассисларини ўқитиш, хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, меҳнат жойларида аёллар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ҳудудларнинг ўсиш драйверларидан келиб чиқиб, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш вазифалари белгилаб олинди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт