Get Mystery Box with random crypto!

Хулоса: Эри ўлган аёллар иддаси тўрт ой ўн кундир. Бу муддат | Radioblog Sahwii

Хулоса: Эри ўлган аёллар иддаси тўрт ой ўн кундир. Бу муддат камаймайди. Ҳомиладор аёллар иддаси туғишидир ёки, боласи тушишидир. Ҳайз кўрмайдиган қари аёллар иддаси, уч ойдир. Эри тирик бўлиб, талоқ қўйган аёллар иддаси уч қуруъдир. Агар қуруъни ҳайздан покланиш деб, олсак, уч марта ҳайз кўриши ва покланиши керак. Шу билан иддаси тугайди ва бошқа эрга чиқади. Эслатаман, бу муддат уч ойу ўн кунмас. Бу муддат юқорида айтганимдек, ҳайздан покланган пайтида, талоқ қўйган бўлса, у яна ҳайз кўргунча, бир ой ўтади. Кейин уч ҳайз кўради. Хуллас, буни кунлари турлича бўлиши мумкин? Ҳайздан покланиш муддатига қараб, узоқроқ ва қисқароқ бўлиши мумкин? Бунда аниқ бир кун белгиланмаган. Шу талоқ олганидан кейин, уч марта ҳайздан покланиши керак тамом. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

07. 07. 2022